Божхона органларида коррупция иллатига қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилган

Тадбирда вилоятда фаолият олиб борувчи ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона расмийлаштируви бўйича матахассислар ва божхона ходимлари иштирок этди.
Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов ва бошқарма Шахсий хавфсизлик шуъбаси бошлиғи Р.Акбаровлар сўзга чиқишди.
Таъкидландики, коррупцияга оид муаммоларни ўрганишда божхона органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида учрашувлар ташкил этиш, улар ўртасида аноним сўровномалар ўтказиш, ходимларнинг яшаш жойлари, шароитларини ўрганиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш янада кучайтирилади.
Ўтган даврда шахcий таркиб билан 49 маротаба, тадбиркорлик субъектлари билан 1 маротаба, ходимларнинг оила аъзолари билан 3 маротаба коррупция ва унинг салбий оқибатлари бўйича йиғилишилар ўтказилган.
Шунингдек, шахсий таркиби орасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат интизоми ва қонунчиликни бузилиши каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида ходимлар билан 94 маротаба индувидуал профилактик суҳбатлар олиб борилган.
Ходимлар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олиш ва муҳитни соғломлаштириш мақсадида 11 нафар ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Хизматнинг тўғри ташкил этилганлиги ва ходимлар ҳушёрлигини ошириш мақсадида божхона постларида 55 маротаба хуфиёна ва ошкора текширувлар ўтказилди.
Тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, йўл қўйилаётган хатоликларнинг олдини олишда, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланишида, таклиф ва тавсияларни ўрганишда Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Ишонч телефони” (66-233-63-00) орқали келиб тушган мурожаатлар жавобсиз қолмаслиги эслатиб ўтилди.
Мавзуга оид:

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ
- 10 сен, 12:47