Янги йил илҳомлари
ҚИШЛОҚҚА ҚАЙТИШ
(“Навниҳол” ижодий клубига)
Қирқ йил ортга қайтиб, кўрдим Навниҳол
Ўзича интилар самога – кўкка,
Ўислари – бокира, туйғулар – алвон,
Беғубор ниятни жолаб юракка.
Кимлар бозор томон елар – югурар,
Уларни бошқарар гўё ошқозон.
Навниҳол, кўнглингни англамас улар,
Сенинг завқ, ҳасратинг туймас ҳеч қачон.
Сенинг бор бисотинг – туйғулар, туғён
Урганча дилларга насимдек етар.
Пардозсиз шеърларинг мискин ё шодон,
Ҳисли юракларга оромбахш этар.
Сенинг дунёингдан йўлга чиққанман,
Шукр, кечмишимдан чекмайман афсус...
Йўл-чи*, шодланади қайтмоғлигимдан,
Гўё баҳор томон қайтади август.
Тоҳир ДОЛИЕВ.
______________________
* – Сўз ўйинида ёшликдан дўстлашган қадрдони Йўлчи Муҳаммадиевга ишора қилинмоқда.
Мавзуга оид:

Оқдарё ижодкорлари
- 30 дек, 11:55

“НАВНИҲОЛ”да қалами чархланганлар
- 23 окт, 12:18