ССВ мутахассиси болаларни нафас органлари касалликларидан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош  пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев болаларни нафас органлари касалликларидан ҳимоя қилишда ота-оналарга ўз тавсияларини билдирди:

- Гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилинг ва фарзандларингизга ўргатинг, қўлни совунлаб ювинг ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция килинг;

- юзларини қўл билан кўп ушламасликка ўргатинг;

- хоналарни доимий равишда шамоллатиб туринг;

- болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатинг;

- фарзандларингизга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтиринг;

- ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтиринг;

- агар фарзандларингиз касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасаси ёки мактабга юборманг;

- шунингдек, боланинг тўғри ва рационал овқатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради;

- болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, цинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

Грипп мавсуми бошланганда вакцинация ишларини олиб бориш ҳам яхши самара беради.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.