Оқдарё ижодкорлари
“НАВНИҲОЛ” УЛҒАЙМОҚДА ЙИЛЛАР БАҒРИДА
2021 йилда севимли газетамиз “Оқдарё овози”нинг 90 йиллик тўйини нишонлар эканмиз, ҳақли равишда ижодкор аждодларимиз ушбу газетанинг 1931 йилдан бошлаб чоп этилган илк сонлари ҳам бадиий ижод мактаби намуналари билан бошлаганлигига ишончимиз комилдир.
Жорий йилнинг 18 декабрь кунида бўлиб ўтган мушоирамиз катта ижодий даврала-римизинг давоми бўлди. Наврўзбек айтганидек, сўз ва шеър ҳурмати учун ташриф буюрган ижодкорларимизнинг қадамлари қутлуғ келсин. Ёш ижодкор-ларимиз Фарҳод Рўзиев ҳамда Наврўз Ҳасановларнинг оташин шеърлари, Шаҳнозахон Расулованинг ёшликни тараннум этган ижод намуналарини , Саодат Аҳмедова, Хадича Қобилова, Меҳрибон Ўақбердиева, Назира Авиева, Чаман Норқуловаларнинг ҳаётий тасвирларга бой шеърларини мароқ билан тингладик. Фарҳоджон ажойиб ижодий анъанани таклиф этди. “Энди ҳар ойнинг жума кунида ҳар доимгидек, мушоира ва мутолаа кечаси ташкил этамиз ва бир ой давомида битта вазифа - бир мавзуда биттадан шеър ёзамиз”. Бу анъана барча ижодкорларга маъқул бўлди. Бу сафар “ Сенга бугун мактуб йўлладим...” мавзусида ижод қилиб, шеър ёзиш маъқулланди.
Дарҳақиқат, бу анъана бизнинг ижод тажрибаларимизни янада бир-биримизга боғлайди, доимий изланиш, ҳозиржавоблик ҳамда қаламимизни ҳеч қачон қўлдан қўймасликка ундайди.
Хуллас, пандемия давридаги зерикишларимиз, анчадан буён жонли шеърхонликни соғинганимиз учрашувимиз давомида хурсандчиликка, ижодий кайфиятга айланди.
Мушоирамиз давом этади. Ижодкорларимиз ташаббуси билан ташкил этилган “ОҚДАРЁ ИЖОДКОРЛАРИ” телеграм гуруҳимиз доимий ҳамкорлигимиз учун катта имкониятдир. ўзаро ижодий мулоқотлар, таҳлиллар, маслаҳат ҳамда рағбатлар ижодкорларимиз сафини тобора кенгайтирмоқда. Ижодий кечада келгуси янги йил мобайнидаги ижодий тадбирларимизнинг режалари тузилди. Навбатдаги учрашувимиз 2021 йил 29 январда ўтказилиши белгиланди.
“Навниҳол” улғаймоқда, сафимизга навқирон, қалами ўткир ёш ижодкорлар қўшилмоқда. Янги йил ижодкор халқимизга тинчлик ва бахт келтирсин!
Ўз мухбиримиз.
Оқдарё ижодкорлари
- 14 дек, 14:00
Тадбирлар
- 27 ноя, 11:51
“НАВНИҲОЛ”да қалами чархланганлар
- 23 окт, 12:18