ОҚДАРЁ ХАЛҚ БАНКИДА БАНКОМАТ НЕГА ИШЛАТИЛМАЯПТИ?

Бугунги кунда туманда 18 мингдан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар бор. Туман халқ банкида эса пластик орқали пенсия олувчилар сони 6335 нафарни ташкил этади. Минг афсуслар бўлсинки жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб банкдаги банкомат негадир ишлатилмаяпти. Бу ҳақда банк бошқарувчиси Сардор Ўроқовга  айтилган бўлишига қарамасдан ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Чунки жаноб бошқарувчи белгиланган вақтда ойлигини нақд пулда оладида. Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иш бор деганлари шу бўлса керак. Очиғини айтганда кейинги пайтларда бу банкда қисқа муддат ичида бир неча бор бошқарувчи алмашди. Тартиб-интизом ҳам бугунги талабга жавоб бермайди. Бундан пластик карточка орқали пенсия олувчилар ниҳоятда норози бўлишмоқда. Улар наҳотки банк бошқарувчисини тартибга оладиган бирорта нуфузли ташкилот бўлмаса деган фикрни билдиришмоқда. Ростда ўз вазифасини эплай олмаётган банк бошлиғига чора кўриш шунчалик қийинми? Аҳолининг шикоятлари эса кун сайин кўпайиб бораяпти. Банкдаги банкомат қачон ишлатилади? Бунга мутасаддилар нима деркин?
Мавзуга оид: