Кенгаш сессияларининг таъсирчанлиги оширилмоқда

Бугунги кунда Давлат органларининг маҳаллий Кенгашлар ҳамда жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёни ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоқда. Давлат ҳокимияти органларининг парламент ҳамда маҳаллий Кенгашларга ҳисобдорлигининг йўлга қўйилиши ва "Электрон ҳукумат"нинг жорий этилиши жамоатчилик назоратини янада кучайтиришга, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни ўрнатишга хизмат қилмоқда.
Халқ депутатлари туман кенгашида 2021 йил 12 ойи давомида 28 та сессия ўтказилиб, унда жами 273 та қарорлар қабул қилинди. Булардан ҳисоботларни эшитиш қарорлари 146 тани, ахборотларни эшитиш қарорлари 17 тани, назорат-таҳлил тадбир қарорлари 15 тани, ҳоким қарорларини тасдиқлаш қарорлари 5 тани, бошқа масалалар бўйича қарорлар 71 тани ташкил этади. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар жорий йил давомида ўз фаолияти юзасидан Кенгашга ҳисобот ва ахборотлар бериб борди. Очиқликни таъминлаш мақсадида Кенгаш томонидан қабул қилинаётган қарорлар оммавий ахборот воситалари, газета ва ижтимоий тармоқларда ёритилиб борилди.
Туман Кенгаши депутатларининг ташаббуслари орқали маъсул ташкилотлар билан ҳамкорликда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастури ижроси бўйича "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари" доирасида жойлардаги эҳтиёжманд, касалманд, ногиронлиги бўлган оилаларни, ишсиз ва тадбиркорлик истагида бўлган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, уларга турли хил кўринишдаги моддий ёрдамлар, дори-дармон воситалари ва операция харажатлари учун маблағлар, асбоб-ускуналар ажратилди. Депутатлар томонидан фуқароларнинг маҳаллалардаги ички йўлларга шағал-тош тўкиш, янги электр симёғочлар ўрнатиш, трансформатор янгилаш ва қайта ўрнатиш ва шу каби масалалардаги мурожаатларидан келиб чиқиб, масьул ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди ҳамда жойлардаги кўчаларга тош-шағал тўкилиб, асфальт ётқизилди, сим ёғочлар ўрнатилди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан маҳаллалардаги мавжуд муаммоли вазиятлар юзасидан (электр энергияси, газ масаласида, ободонлашириш масаласида, тиббиёт масаласида) келиб тушган мурожаатлар бўйича соҳа масъулларининг ҳисоботлари эшитилиб, жойлардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, иш фаолиятлари бўйича камчиликларга йўл қўйган ташкилот ва корхоналар раҳбарларига тегишли тартибда чоралар кўриш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Туман Кенгаши томонидан 2022 йилнинг биринчи чорак давомида 5 маротаба сессия ўтказилиб, унда жами 61 та қарорлар қабул қилинди. Булардан ҳисоботларни эшитиш қарорлари 32 тани, ахборотларни эшитиш қарорлари 5 тани, назорат-таҳлил тадбир қарорлари 3 тани, ҳоким қарорларини тасдиқлаш қарорлари 3 тани, бошқа масалалар бўйича қарорлар 18 тани ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сонли Фармонида белгиланган халқ депутатлари вилоят, (шаҳар) туман Кенгашларининг миллий телеканаллар ёки интернет тармоғи орқали жонли эферга узатилишини таъминлаш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳар бир сессиялари интернет тармоғи орқали жонли трансляция қилиб ёритилиб борилмоқда. 
2022 йилда тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг иш фаолиятларини танқидий таҳлил қилиш ҳамда белгиланган вазифаларни Кенгаш сессияларида муҳокама қилиб бориш ва таъсирчан чоралар кўриш масалалари белгиланган. Бу ўз навбатида давлат органларининг маҳаллий Кенгашлар ҳамда жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини оширишга хизмат қилади. 
Дилдора АДИЛОВА,
Халқ депутатлари туман кенгаши 
котибият мудири.
Мавзуга оид: