РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 4 октябрь куни “Оқдарё овози” газетасининг расмий телеграмм каналида “Халқ банкида нима гап?” деб номланган танқидий мақола чоп этилган бўлиб, унда туман Халқ банкида аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати талабга жавоб бермаслиги, мижозлар учун етарли даражада шарт-шароитлар яратилмаганлиги, тўловлар пластик карталар орқали амалга оширилмаётганлиги сингари камчиликлар ошкор этилган эди. Ушбу танқидий мақола юзасидан 2023 йилнинг 4 октябрь куни  Халқ банки Оқдарё туман бўлими томонидан жавоб мактуби олдик:

“Оқдарё овози” телеграм канали орқали 2023 йилнинг 4-октябр санасида “Оқдарё Халқ банкида нима гап?” сарлавҳаси остида чиқарилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13-мартдаги Пенсия ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2826-сонли Қарорига асосан туманда 20,074 нафар фуқароларга ҳар ой бошида пенсия пуллари молиялаштириб берилади. Мазкур қарор асосида туманда маҳаллалар кесимида ой давомида ҳар бир маҳаллалар бўйича тасдиқланган графиклар асосида пенсия пуллари тарқатилиши йўлга қўйилган бўлсада, айрим фуқаролар (ой бошидан пулга эҳтиёжи бўлганлиги сабабли) ойнинг дастлабки кунларида тасдиқланган графикдаги кунни кутмасдан банкка ташриф буюрганликлари ҳисобига банкда мижозлар сони ортади. Бу эса, ўз навбатида, банк ва мижозлар ўртасидаги хизмат сифатини пасайишига олиб келмоқда. Мазкур ҳолатларни бартараф этиш юзасидан банкда тегишли тартибда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бунга мисол тариқасида ушбу пенсия пулларини олувчи пенсионерларимизга янада қулайликлар яратиш мақсадида уларга пенсия пулларини банкка ташриф буюрмасдан олишлари учун пластик карточкалар (ўз розиликлари асосида) расмийлаштирилиб берилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун банк маъмурияти фуқароларимиздан узр сўраган ҳолда, юқорида келтириб ўтилган камчиликларни бартараф этиш учун барча чора-тадбирларни қўллаётганлигини маълум қиламиз.

Бундан ташқари, мижозларнинг газ, электр-энергия, кредит, солиқ ва бошқа тўловларни ўз мобил телефонлари орқали банкнинг мобил “ХАЗНА” (https://rb.gy/27qnzw) иловаси орқали тўлов қилиш имкониятлари ҳам яратилганлигини маълум қиламиз.

            Оқдарё туман Халқ банки маъмурияти.

Мавзуга оид: