#сессия Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 36 сессияси ўтказилди

24 июль куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
 Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошқариб борди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.
   Сессия кун тартибида:
1. Тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб - қувватлаш ва айримларини камбағалликдан чиқариш чоралари тўғрисида  сектор раҳбарларининг ҳисоботи.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли Байённомасининг 7 банди ижросини таъминлаш юзасидан туман прокурори Д.Кубаевнинг хисоботи.
3. Оқдарё туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари ҳамда бу борада аниқланган мамммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Ашуровнинг ҳисоботи. 
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти рахбарлигида 2021 йил 28 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор мажлиси 31-сонли баёнининг 18-банди ижро бўйича тумандаги кўп қаватли турар жойлардан фойдаланиш ва сақлаш борасидаги ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Б.Араловнинг ҳисоботи.
5. Оқдарё туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармонини амалга ошириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИнинг 209-бандида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмоновнинг хисоботи тўғрисида.
6. “Аёллар дафтари”га киритилиши таклиф этилаётган хотин-қизлар рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган “Йўл харитасини” тасдиқлаш бўйича маҳалла ва оилани 
қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Маликованинг ҳисоботи.
7. Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил II чорак якунлари билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида.
8. Тижорат банклари (“Агробанк”, “Микрокредитбанк”, Халк банки) туман филилали раҳбарларининг тадбиркорлик субъектларини 
қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи.
9. Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашиининг 2021 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.
10. Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг айрим доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида каби масалалар кўриб чиқилди.