Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Ис газидан огоҳ бўлинг

АҲОЛИ ЎРТАСИДА ТАРҒИБОТ

 ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

2021 йилнинг 8 январь куни Сўғончи маҳалласида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор У.Аҳроров раҳбарлигида вилоятдан 3 дона тарғибот махсус техникаси ва 20 та ҳарбий хизматчи, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ички ишлар бўлими, Соғлиқни сақлаш бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, "Hududgaz"АЖ таъминоти филиали, туман телекоммуникация боғламаси билан ҳамкорликда қўшма қарор асосида  тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.   

Бу борада ишчи гуруҳ гуруҳларга бўлиниб, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар билан  ва овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди. қишлоқ ва кўчалар кесимида ўтказилган профилактик тадбирларда махсус техникаларда овоз кучайтиргич қурилмалари билан тарғибот ишларни олиб боришди. Шунингдек, профилактик тадбирлар давомида  ҳудудларда рўй берган фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари асосида уларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Бунинг учун ишчи гуруҳлар, печ ва дудбў ронларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар вакиллари жалб этилди, хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари ҳамда печ ва дудбўронларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар мутахассис (уста)ларидан иборат таъмирлаш-тиклаш отрядлари ташкил этилди.

Маҳаллаларда куз-қиш иситиш мавсумида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳамда ички ишлар органлари ходимлари, маҳалла фаоллари, айниқса, ёшлар ва кексалар таркибидан кўнгиллилар отряди ташкил этилди.

Ушбу йўналишдаги профилактик тадбирлар давом этмоқда. 

Н.САЙДАНОВ,

туман Фавқулодда

вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ 

фаолиятини ташкиллаштириш 

хавфсизлик тарғиботи 

        бўлинмаси бошлиғи,  катта лейтенант.