Матбуот анжумани савол-жавоб асосида ташкил этилди

Бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини барчамиз яхши биламиз. Президентимиз томонидан чиқарилаётган турли Фармонлар, қарорлар, янги қабул қилинаётган қонунлардан халқимиз хабардор бўлиши ниҳоятда муҳим. Шу боисдан ҳам жойлардаги адлия бўлимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқдир. Чунки улар ҳар бир маҳаллада ўтказилаётган сайёр қабулларда фаол иштирок этиб, аҳолини янги қонунлар билан яқиндан таништиришмоқда. 

Туман адлия бўлими томонидан ҳам ташкил этилаётган сайёр қабуллар ва аҳоли билан бевосита учрашувлар натижасида юзага келган муамммолар ўз вақтида ечимини топмоқда. Чунки бўлим ходимлари ўз ишларига масъулият билан ёндошиб, ҳар бир мурожаатчининг ортида инсон тақдири турганлигини чуқур англаган ҳолда иш юритишмоқда. Ҳар бир мурожаат ўз вақтида ўрганиб чиқилиб, тегишли ташкилотлар билан ҳал этиш чоралари кўрилаяпти. Бу эса ўзининг ижобий натижаларини яққол кўрсатмоқда. 

Кеча “Оқдарё овози” газетаси таҳририятида туман адлия бўлимининг бошлиғи Даврон Ашуров иштирокида матбуот анжумани савол-жавоблар асосида ташкил этилди. Тадбирда бўлим раҳбари фуқаролардан тушаётган мурожаатлар билан қандай ишлаётганликлари ва бу борада эришилаётган ютуқлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Қизиқарли ўтказилган матбуот анжуманида адлия ходимлари журналистлар томонидан берилган барча саволларга атрофлича ва батафсил жавоб қайтаришди.