Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

ИС ГАЗИ ВА ЁНҒИНЛАРДАН КЕЛИБ ЧИ ҚАДИГАН  КЎНГИЛСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК

Ҳаво ҳароратини кескин совуши билан аҳоли турар  жойларида иссиқликка бўлган эҳтиёж ошиши натижасида фуқароларимиз томонидан ўзига шароит яратиш

мақсадида турли хилдаги  қўлбола, ностандарт иситиш ускуналаридан фойдаланишади. Табиийки, бунинг

оқибатида  ёнғин хавфсизлиги  қоида ва талаблари  бузилади ва шу ўринда ёнғинлар ёки бошқа турли хил кўнгилсизликлар содир бўлиб, инсонларни турли 

даражадаги  куйиш, тан жароҳати олиши ва бевақт ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлади. 

Шу каби нохуш ҳолатларни такрорланишига йўл  қўймаслик мақсадида тумандаги “Даҳбед”,  “Пўлатдархон”, “Тараққиёт” ва  “Мустақиллик” МФЙ ларда  жойлашган кўп  қаватли турар- жойлар ва  

қишлоқлардаги аҳоли яшаш хонадонлари туман

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан назорат  қилиб борилмоқда. Аҳолининг яшаш хонадонларидаги ёнғин хавфсизлик ҳолатлари текширилиб, хонадон эгаларига профлактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, аниқланган  камчиликларни бартараф  қилишга эришилмоқда. 

Аҳоли яшаш хонадонларини текшириш  жараёнида 

фуқароларимиз томонидан ишлатилаётган ностандарт ва носоз мосламаларнинг белгиланган меъёрларга тўлиқ жавоб бериши ёки унинг соз, носозлиги эътибордан четда  қолади. Ана шу эътиборсизлик натижасида турли кўнгилсиз ҳолатлар келиб чиқиши, сўнги пушаймондан фойда бўлмаслиги мумкин. 

Шу каби кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш 

мақсадида туманимиз аҳолисидан хонадонидаги носоз, ностандарт ва  қўлбола ясалган иситиш печларидан фойдаланмасликларини сўраймиз. Носоз ва ностандарт иситиш печлари ис гази ва табиий газдан заҳарланишга олиб келиши мумкинлигини асло унутмаслик лозим.

Ис газидан заҳарланиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида  қуйидагиларни тавсия  қиламиз. Ис гази нима? Ис гази (углерод оксиди) - рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз, заҳарли газ. (Кимёвий формуласи СО2). У ер юзидаги энергияни  жадал ишлатишдан юзага келувчи, табиатда энг тарқалган заҳарловчи газдан биридир.

 Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош манбаи ҳисобланди.  У асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабабли юзага келади. Нафас олувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Ис гази организмга тушганда, у  қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада инсон ҳушини йўқотади.

Ис газидан заҳарланишнинг умумий белгилари:

- Бош мия тизимида уйқуга тортиш, бош айланиши, бош оғриғи, ҳушни йўқотиш;

- кўриш тизимида: кўз олдини  қоронғилаши;

- эшитиш тизимида: эшитиш  қобилиятини пасайиши;

- тери  қисмида, терлаш кучайиши;

- нафас олиш тизимида, нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал;

- юрак  қисмида, пульс ва АБ ортиши;

- мушак тизимида, тремор ( қалтираш).

 Қандай ҳолларда ис газидан заҳарланиш хавфи 

юқори бўлади?

- шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда;

- янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда;

- уй шароитида табиий газ чиқиб турганда ;

- печка билан иситиладиган уйлар, ҳаммомлар, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги 

натижасида заҳарланиб  қолиши мумкин.

Ис газидан заҳарланганда  биринчи ёрдам  қандай кўрсатилади?

Барча ҳолатдаги оғир заҳарланишларда  зудлик билан “Тез тиббий ёрдам” чақирилиши зарур. Шифокор етиб келгунга  қадар  қуйидагиларни амалга ошириш керак:

-  жабрланувчини зудлик билан газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш керак;

-  жабрланувчининг  қўл ва оёқларини кўтарилган ҳолатда ёт қизиш;

- нафас олишига халақит берувчи барча нарсаларни (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш ва бош қалар) ечиш;

-  жабрланувчи ухлаб  қолмаслигини назорат  қилиш,  жабрланувчини юргизиш тақиқланади;

-  жабрланувчи нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олишини бошлаш лозим;

- нашатир спиртини ҳидлатиш;

- ҳушига келган вақтида йиқилиб,  жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;

-  жабрланувчининг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ёки  қахва ичириш;

- кислород ёстиғи ёрдамида кислород бериш.

Ш. МАХМУДОВ,

туман ФВБ профилактика ва назорат бўлим  

бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант.


З.ХОЛМОНОВ,

бўлим инспектори, лейтенант.