АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА СИФАТНИ БОШҚАРИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

Сифат масалаларига режалаштириш, амалга ошириш ва баҳолаш бошқичларида тегишли эътибор берилиши керак. Тармоқ мутахассислари мазмун, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари, мувофиқлик ва изчиллик масалалари бўйича тезкор ёрдам беришга қодир. Статистика услубияти бўйича мутахассислар статистик усуллар ва уларнинг маълумотлар сифатига таъсири, айниқса аниқлиги, долзарблиги ва харажатлари билан боғлиқ масалаларда ёрдам беришади. Кузатув бўйича мутахассислар кузатув амалий усуллари соҳасида билимларга эга бўлиб, рўйхатдан ўтиш амалиёти ва иш самарадорлиги, майдон ходимлари ва жавоб берувчилар билан ишлаш, сифатни тезкор таъминлаш ва назорат қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланади. Тизим мутахассислари технология стандартлари ва маълумотларнинг сифатини, айниқса, уларнинг долзарблиги ва аниқлигини таъминлашга ёрдам берадиган воситалар ҳақида билимга эга. Тармоқ мутахассислари билан ҳамкорликда тарқатиш бўйича мутахассислар маълумотларга кириш ва изоҳлашни таъминлашга ёрдам беради.
Туман статистика бўлими.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00