Туман ҳокимининг қарори ТУМАНДА ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ, ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ВА МЕҲНАТ БОЗОРИДА ТЕНГ ШАРТЛАРДА РАҚОБАТЛАША ОЛМАЙДИГАН ШАХСЛАР УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ ЭНГ КАМ СОНИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАМДА 2022 ЙИЛ УЧУН БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиши лозим бўлган тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қайд қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар қуйидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминлаш;
ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 31,0% фоиз (80 киши);
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 54,5 % фоиз (124 киши);
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 7,4 % фоиз (29 киши);
ногиронлар учун 2,9 % фоиз (8 киши);
пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2,0 % фоиз (3 киши);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий ёсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар 1,6 % фоиз (1 киши);
одам савдосидан жабрланган шахслар учун 0,4 % фоиз (1 киши).
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2021 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун 2022 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 фоизини ажратиш ёки банд қилиб қўйиш тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларини кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 де- кабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомига (кейинги ўринларда Низом деб аталади) мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда захиралаб қўйилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария, гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши кўрсатиб ўтилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низом талабига асосан тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини мазкур қарор билан белгиланган миқдоридан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу ўринларни ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини "марказ" билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
7. Марказ директори (Н.Исматов) беш кун муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни амалга оширсин.
8. Туман ҳокимининг 2020 йил 2 октябрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида"ги 877-Қ-сонли қарори 2021 йилнинг 31 декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Э.Ашуров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Н.Сулаймонов.
2021 йил, 7 декабрь
Мавзуга оид: