ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ОҚИБАТИ

2021 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда Янгиқўрғон МФЙга қарашли Янгиобод қишлоғида яшовчи Ҳазратқул Мирзаев томонидан табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилаётганлиги аниқланди. У ўзининг яшаш хонадонида ошхона ташкил қилиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб олиб, "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиалига 2.620.800 сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузар Ҳ.Мирзаевга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, 4 нафар фарзанди борлигини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришликни билдириб баёнот берди. Ҳ.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга МЖТКнинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, яъни 223.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди ва ундан давлат даромадига ундирилди.

"Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиалига етказилган 2.620.800 сўм зарар ундириб олинди.


И.ТУРДИЕВ,

  Ўзбекистон Республикаси бош Прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг туман бўлими 

инспектори
Мавзуга оид: