Аёлларимиз ҳаётдан рози бўлса, мақсадга эришган бўламиз

Ўтган йил давомида 35 та маҳаллаларда Президентимизнинг бир қатор Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла "ЕТТИЛИГИ" билан биргаликда "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комис-сияси", "Оқила аёллар ҳаракати", "Аёллар маслаҳат кенгаши", "Бувижонлар мактаби" ва "Ота-оналар университети" каби таркиби 15 нафардан иборат ишчи гуруҳи барча маҳаллаларда фаолият олиб боришди.
Туманда бошқарув лавозимида хотин-қизлар улуши 30 фоизга, партияларда 30 фоизга, олий таълимда 25 фоизга етди. "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан ўтган йиллар давомида 6 нафар аёллар тақдирланган ҳамда 2 нафар иқтидорли ва истеъдодли қизлар "Зулфия" номидаги давлат мукофотига сазовор бўлдилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 402-сонли қарори асосида туманимизда 93 нафар эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларида қўшимча давлат гранти олиш учун тавсияномалар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги 322-сонли қарори асосида 12 нафар хотин-қизларга тавсия-номалар берилди. 2023-2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги 11 нафар хотин-қизлар ўқишга қабул қилинди.
Фертил ёшидаги 40 431 нафар аёллар билан "Соғлом оила-соғлом жамият" концепцияси асосида туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда хотин-қизларга хос бўлган касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш мақсадида уларни онкологик скрининг-дан ўтказилишини таъминлаш белгиланган. Туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида "Аёллар маслаҳатхонаси" мавжуд. Жумладан, хотин-қизларнинг 38 912 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган, тиббий кўрик натижасида 9 136 нафар туғиш ёшидаги аёллар ўртасида экстрагенитал касалликлар аниқланиб, 8 984 нафарида туғишга нисбий монеълиги, 152 нафарида эса туғишга мутлақ монеълиги борлиги аниқланган. Тиббий кўрикда 1 538 нафар аёлларда нафас олиш аъзолари, 398 нафар аёлларда юрак қон-томир касалликлари, жумладан 4 538 нафарида  камқонлик 2569 касаллиги, 125 нафарида овқат ҳазм қилиш аъзолари, 356 нафарида эндокрин касалликлар, 245 нафарида буйрак касалликлари ва 182 нафарида 3 571 бошқа касалликлар аниқланган. Касаллиги аниқланган туғиш ёшидаги аёллар 8 984 нафар, шундан 8089 нафари амбулатор шароитда, 895 нафари стационар шароитда соғ-ломлаштирилди.
Тумандаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони билан қабул қилинган "2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш буйича Миллий дастур"нинг 60-банди ижросини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тар-ғиб қилиш мақсадида "Спорт нафислик-соғ-ломлик манбаи" шиори остида тонги юриш ва бадантарбия машқлари мунтазам ўтказилмокда. Бунинг натижасида хотин-қизларнинг 83 фоизи спорт билан шуғулланаётган бўлса, оммавий спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар 18000 нафарни ташкил этди. Хотин-қизлар ўртасида воллейбол, баскетбол, стол тенниси, бадминтон, югуриш, футбол мусобақалари ўтказилган. 32 700 нафар хотин-қизлар ушбу спорт мусобақаларига жалб этилди.
Гимнастрада бўйича хотин-қизлар ўртасида спорт тадбири бўлиб ўтди. 35 та маҳала фуқаролар йиғинларидан 350 нафар хотин-қизлар тадбирда фаол иштирок этдилар.
Туманимиз хотин-қизлари орасида жаҳон ва Ўзбекистон чемпионлари борлиги қувонарли ҳол, албатта. Жумладан, Узунқишлоқ маҳала фуқаролар йиғини Янгикент қишлоғида яшовчи Аҳмедова Шоҳида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, кураш спорти бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони. Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Пахтаобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи қизимиз Маликова Маржона аёллар терма жамоаси сафида иштирок этди ва Ўзбекистон шахмат тарихига ёрқин натижалар билан кириб келди.
Хотин-қизларимизни спортга жалб этиш борасида камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш лозимки, Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги Фармонида Хотин-қизларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун ҳар бир маҳалладан 300 квадрат метргача бўлган ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида маҳаллаларга ажратиши, Маҳаллалар томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касб-га ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага берилди.
Спортни оммалаштириш ва бу орқали соғ-лом турмуш тарзини тарғиб этиш ишлари шу тарзда оилаларга, маҳаллаларга кириб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-122-сонли қарори асосида хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳалладаги ҳар бир хонадонда хатлов ўтказилиб, 2 133 нафар ишсиз ва даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди. 3 514 нафар хотин-қизларни бандлиги таъминланди. Жумладан, 419 нафари доимий иш ўринларига, 210 нафари жамоатчилик ишларига, 2 537 нафари ўзини ўзи банд қилиш орқали, 332 нафари узоқ муддатга ер ажратиш орқали деҳқон хўжалиги сифатида бандлиги таъминланиб, 16 нафари "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлиш орқали бандлиги таъминланди.
Ўтган давр мобайнида 1 174 нафар ишсиз аёллар касб-ҳунарга ўқитилди. Жумладан, 340 нафари Камбағалликни қисқартириш ва  бандлик бўлими томонидан, 40 нафари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизими ташкилотлари томонидан, 18 нафари маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан, 270 нафари хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан, 105 нафари "Савдо-саноат" палатаси томонидан 51 нафари "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан ва 350 нафари "Сабр" нодавлат нотижорат ташкилот томонидан ўқитилганлигини алоҳида қайд этиш лозим
Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш орқали янги иш ўринларини яратиш масаласига ҳам етарли эътибор қаратилган. Масалан, 2023 йил таҳлиллари натижасида тадбиркорликка жалб этилган хотин-қизлар сони 2024 йилга нисбатан бир баробарга кўпайганлигини (512 нафар) кўрсатмоқда. Тумандаги учта тижорат банклари томонидан 512 нафар хотин-қизларга 6 598 900 (олти миллиард беш юзи тўқсон саккиз миллион тўққиз юз минг) сўм миқдорида кредитлар ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 145-сонли қарори ижроси юзасидан В босқич "Аёллар дафтари"ни шакллантиришда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай "Аёллар дафтари"га 30 ва ундан катта ёшдаги қу-йида келтирилган тоифалардаги жами 4901 нафар хотин-қизлар тўлиқ ўрганилиб, индивидуал дастурлар шакллантирилди.
Жумладан:
- Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 1891 нафар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, бироқ даромад манбаига эга бўлмаган хотин-қизлар);
- Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд 265 нафар хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар);
- Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 1236 нафар хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган (вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касал, ногиронлиги бўлган, бедарак йўқолган, никоҳи бекор қилинган) эҳтиёжманд хотин-қизлар);
- Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 1066 нафар хотин-қизлар (меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар);
- Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд 1 нафар хотин-қизлар;
- Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд 442 нафар хотин-қизлар (ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлашга ўзини бағишлаган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар)
- "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларни муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар тоифасига киритилган 1891 нафар хотин-қизлардан 1891 нафари ўзини-ўзи банд қилган.
2. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 265 нафар хотин-қизлардан барчасига тумандаги иккита тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди.
3. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 1236 нафар хотин-қизларнинг барчасига бир марталик 420 200 000 (тўрт юзи йигирма миллион икки юз минг) сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди:
4. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тоифасига киритилган 1066 нафар хотин-қизларнинг барчасига бир марталик 366 520 000 (уч юзи олтмиш олти миллион беш юзи йигирма минг) сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди:
5. Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 1 нафар хотин-қизга уй-жойнинг ижара тўловини тўлаш мақсадида ҳомийлар томонидан 6 000 000 (олти миллион) сўм маблағ ажратилди.
6. Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 442 нафар хотин-қизларнинг 442 нафарига бир марталик 151 640 000 (бир юзи эллик бир миллион олти юзи қирқ минг) сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди:
Бундан ташқари "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 200 нафар хотин-қизлар Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Хоразм шаҳарларига саёҳатга юборилди.
"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган 4901 нафар хотин-қизларга тегишлиги бўйича психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Туманда жами аҳоли сони 173 777 тани, шундан, 83 613 нафари хотин-қизларни ташкил этади. 35 878 та хонадонда 42 243 та оилалар мавжуд бўлиб жорий йилнинг январь- ноябрь ойларида 189 та ажрим қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 тага ошган.
Ҳисобот даврида тумандаги 35 та МФЙ-лардаги 9 та маҳаллаларда оилавий ажримлар сони камайган бўлса, 3 та маҳаллада оилавий ажримлар сони ўтган йилгига нисбатан ўзгаришсиз бўлган. 23 та маҳаллаларда оилавий ажримлар сони ошган.
Оилавий ажримлар сони ошишининг сабаблари таҳлил қилинганда, туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил мобайнида 81 та хулоса берилган бўлиб, 48 таси оилани яраштириш имкони йўқ деб топилган. 33 та хулоса эса оила яраштириш имкони борлиги сабабли фуқаролик судига яраштириш учун қўшимча вақт берилишини сўраб хулоса берилган. Шунга қарамасдан, 2024 йилда чиқарилган суд қарори ва ФХДЁ бўлими қарорига кўра, 134 та ажрим қайд этилган. Қолган 60 та оилавий ажримлар эски йилларда суд қарори чиққан ажримлар ҳисобланади.
Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкор ташкилотлар билан ажрим ёқасида турган ва нотинч оилалар билан манзилли ишлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган бўлишига қарамасдан, бу борадаги ишларимизни қониқарли деб бўлмайди. 2024 йилда туман ФХДЁ бўлимига 989 нафар никоҳланувчилар ариза топширган бўлиб, бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-820-сонли қарори асосида 506 нафар никоҳланувчилар "Оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази"да ўқитилди.
Маҳалла раиси раҳбарлик қиладиган "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси" фаолияти танқидий ўрганилиб, ушбу комиссия таркиби қайта шакллантирилди. Умид қиламизки, ушбу янги таркиб янгича ёндашув билан тизимли ишларни амалга ошириб, 2025 йилда маҳаллани "Ажримдан ҳоли ҳудуд"га айлантиришни устувор вазифа этиб белгилаб олишимиз керак бўлади. Бунда маҳалла еттилиги ва  нуроний отахон ва онахонларни ҳаётий тажрибасидан фойдалансак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Нотинч оилалар билан ишлашда асосан туманда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларга берилган "Ҳимоя ордерлари" бўйича жорий йилда 144 тани ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 160 тани ташкил этган.
2024 йилнинг 11 ойи давомида туман ҳудудида жами 225 та содир этилган жиноятларнинг 22 тасини (18/22) ёки 22,2 фоизга ошган. Мазкур жиноятларда 19 нафар аёллар иштирок этган.
Туманда хотин-қизлар томонидан содир этилган қасд-суиқасд ҳолатлари жорий йилнинг 11 ойида 12 нафарни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 14 нафарни ташкил этган.
Туман бўйича 35 та маҳаллалар кесимида хотин-қизлар томонидан 2024 йил 11 ойи давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, 245 тани ташкил этди. Мурожаатларни ўрганиб чиқиш якунлари бўйича мурожаатчиларнинг мурожаатидан якуний хулосалари қуйидагича:
- 43 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган;
- 84 та мурожаатчилар ўз мурожаатининг кўриб чиқилишидан қониқиш ҳосил қилганлиги ва эътирози йўқлигини билдирган.
- 113 та мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
- 1 та мурожаат аноним деб топилган.
- 4 та мурожаатлар бугунги кунда ўрганиш жараёнида.
Зеро, Давлатимиз раҳбари хотин-қизларга барча имкониятлар яратиб берганлиги, хотин-қизлар муаммолари Давлат сиёсати даражасига кўтариланлиги, аёл ҳаётдан рози бўлса, жамиятда файз, оилада хотиржамлик ҳукм суриши барчага маълум. Шундай экан, юртимиз хотин-қизларига бахт улашиш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай қадр топиб, ислоҳатлардан мамнунлик туйғуси билан яшашларига рағбат бериш барчамизнинг биринчи галдаги вазифамиздир.
Ю.ЎРОҚОВА,
туман ҳокими ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар
бўлими бошлиғи.