ОШХОНАЛАРДА НИМА ГАП?

Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексининг 49- моддасида вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиги, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишлардан фойдаланиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баробаридан уч баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади дейилган. Афсуски, бу қонунни аксарият ошхона эгалари билишмайди. Агар билишган тақдирда ҳам умуман амал қилишмайди. Сабаби айнан бу масала билан уларни текширадиган ва назорат қиладиган бирорта ташкилотнинг ўзи йўқ. Бу эса вояга етаётган фарзандларимизнинг келажагини хавф остига қўймоқда. Буни тушунтирадиган ва тегишли мутасаддиларга айта оладиган ташкилотлар қачон уйқудан уйғонишади?
Й.МУҲАММАДИЕВ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00