ПРОФИЛАКТИКА КУНЛАРИ САМАРАЛИ ЎТМОҚДА

"Чоршанба - фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни" тадбири туманда уюш-қоқлик билан ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги давлат ва жамоат ташкилотларида, таълим ва тиббиёт муассасаларида ҳамда аҳоли яшаш хонадонларида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Бўлиб ўтган тадбирларда Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари, корхона ҳамда хўжаликлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг масъулияти янада кучайди. 
Айни пайтда тарғибот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Ўтказилган тадбирлар ҳам шу мақсадда ташкил этилган бўлиб, унда республикада ва вилоятда ёнғинларнинг содир бўлиш сабаблари ва бошқа қатор долзарб масалалар таҳлил қилиниб, фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 
Шоҳруҳ МАҲМУДОВ, 
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, капитан.