Болалар боғчаларида нима гап?
- КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
Ватанимиз эртанги куни ва истиқболини ҳал қиладиган ҳозирги ёш авлодни муносиб равишда камолга етказиш таълим-тарбия соҳасини замонавий даражада узлуксиз такомиллаштириб бориш билан боғлиқ.
Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишни янада яхшилаш, уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт шароитларни таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш олдимизга қўйган энг долзарб вазифамиздир.
¤сиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари, ҳамда усулларини жорий этиш, мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича туман мактабгача таълим бўлимида хам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Туманимизда 35 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болаларимиз 13328 нафарни ташкил этади. Жумладан, 2017 йил якунида болаларни мактабгача таълимга жалб қилиниши ва қамраб олиниши 12,8 фоизни ташкил этса, 2018 йил якунига кўра 27,4 фоизни, 2019 йил якунида эса 51,2 фоизни, 2020 йил якунига кўра эса 67, 2 фоизни ташкил этди.
Бугунги кунда 28 та давлат, 8 та давлат хусусий шерикчилик, 1 та нодавлат ва 85 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 9031 нафар тарбияланувчиларимиз сифатли мактабгача таълимга жалб қилинди. 4та давлат мактабгача таълим ташкилотларини фаолиятини қайтадан ташкил этиш ҳисобига 85 дан зиёд, 8 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 121 дан зиёд, 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 7 дан зиёд иш ўринлари яратилиб, педагог, тарбиячи, хамшира ва омбор мудирлари иш билан таъминланди.
Шуни алоҳида айтишимиз жоизки, аҳоли кам бўлган туманимизнинг чекка-чекка қишлоқларида фаолияти йўлга қўйилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бирида хотин-қизларимиз учун 2 тадан иш ўринлари яратилиб, жами қишлоқ жойларида иш тополмай қийналиб юрган 164 нафар хотин -қизларимиз иш билан таъминланди.
Бундан ташқари, қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилди. 3,26,13,21,25-сонли мактабгача таълим ташкилотлари давлатимиз томонидан жорий таъмирланди. қисқа вақт давомида 5,7,10, 11,16, 18, 24, 28,30,32,34,36- сонли мактабгача таълим ташкилотлари "Обод қишлоқ дастури" ва "Инвестиция дастур"лари бўйича реконструкция қилинган бўлса, айримлари мукаммал таъмирланди. Мактабгача таълим ташкилотларида қисқа фурсат ичида моддий техника баъзалари яхшиланди. Тарбиячи педагоглар дидактик ўқув материаллари билан таъминланди.
Турон маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Арпа қишлоғида 75 ўринли давлат мактабгача ташкилоти иш фаолияти йўлга қўйилди.
Мактабгача таълим ташкилотларидаги кадрларнинг салоҳияти бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, таълим-тарбия жараёнига инновацион ғоя ва технологияларни жорий этган ҳолда тарбиячиларнинг комплекс ривожланишига йўналтирилган илмий-амалий семенар тренинглар мунтазам ўтказиб келинмоқда. 2018 йил педагог кадрларимизни 18 фоизи олий малумотли бўлса бугунги кунга келиб 72 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, ёш авлодни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш мақсадида кўплаб тадбирлар, спорт мусабақалари, семинар ва давра суҳбатлари ҳам ўтказилиб келинди.
¤збекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (СОVID-19) тарқалишини олдини олиш ва профилактика қилиш, мактабгача таълим ташкилотларида тегишли чораларни амалга ошириш ҳамда ходимлар ва тарбияланувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида карантин даврида болажонларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида мактабгача таълим вазирлиги томонидан "Болажон" телеканалида болалар учун "Ақлвой" таълимий теледастурлар ташкил этилди. Бундан ташқари, туманда телеграм мессенжерида "Ота-оналар ва педагоглар" гуруҳи ташкил этилиб, гуруҳга барча тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари аъзо қилинди.
Ташкилот тарбиячилари ўз иш режаларига асосан онлайн тарзда видео ва аудиороликлар орқали ота-оналарга болалари билан машғулотлар ўтказишда методик ёрдам беришиб, кун давомида болалари билан олиб борилган машғулотлари тўғрисида фоторасмлар ва видеофайлларини гуруҳга жойлаштириб боришдилар. Бу ўз навбатида ота-оналар учун катта ёрдам бўлди.
Тарбиячилар, ота-оналар ва болажонларнинг фаоллигини ошириш мақсадида туманда "Фидойи тарбиячи", "Истеъдодли болажон" ва "Ижодкор оила","Эртакчи болажон", номинациялари бўйича танловлар ташкил этилиб келинди.
Муҳтарам Юртбошимизнинг "Ватанимизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз - ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат",- деган сўзлари биз раҳбарларга улкан ишонч ва масъулият юклайди.
Фурсатдан фойдаланиб, янгиланиш ва яратиш фасли бўлмиш баҳор байрами 8-март -Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими жамоаси номидан барча хотин-қизларимизни чин қалбдан самимий муборакбод этамиз. Мўътабар ва муқаддас аёлларимиз, оналаримиз, опа-сингилларимизни ҳеч қачон баҳорий кайфият тарк этмасин, юзингиздан кулгу, лабингиздан табассум аримасин.
Бахтигул АСРОРОВА,
туман мактабгача таълим
бўлими мудири.
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМНИНГ БОШ БУҒИНИДИР!
- 09 сен, 10:50