“КИА БОНГО”ДАГИ ТЕЛЕВИЗОРЛАР МАНЗИЛИГА ЕТОЛМАДИ

Республикамиз божхоначилари томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ЙХХБ ходимлари ҳамкорлигида товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро А.Б. бошқарувидаги “КИА БОНГО” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 70 миллион сўм бўлган телевизор товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан ашёвий далил сифатида олинган ушбу телевизор товарлари якуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Самарқанд вилояти божхона

 бошқармаси ахборот хизмати.