БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига асосан, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинланади ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам АТ "Халқ банки"нинг туман бўлими орқали нақд пул шаклида ёки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (пластик карталари) орқали тўланади.
Электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳар ойнинг 4-санасига қадар "Ягона реестр" ахборот тизими орқа-ли АТ "Халқ банки"нинг туман бўлимига тақдим этилади.
Кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келадиган бўлса, электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари кейинги 2 иш куни мобайнида АТ "Халқ банки"нинг туман бўлимига тақдим этилиши мумкин.
Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатларига киритилади ҳамда тайинланган, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар ўтган давр-ларда ҳисобланган миқдорларда бутун давр учун, бироқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиш муддати тугаганидан кейин уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда бир йўла тўланади.
Орифжон ХОШИМОВ,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
туман бўлими бошиғи ўринбосари.
Мавзуга оид:

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
- 28 апр, 14:16

Ижтимоий ҳаёт
- 10 апр, 07:46

Ижтимоий ҳаёт
- 27 ноя, 13:46