Самарқанд шаҳрида "Табиат саховати" ярмаркаси ўтказилди

18 октябрь — Самарқанд шаҳри куни байрами муносабати билан жорий йилнинг 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида ва шу номдаги кўчада “Табиат саховати” номли ярмарка ўтказилди.


Ушбу ярмаркада вилоятимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чуқур қайта ишланган тайёр ва арзонлаштирилган озиқ-овқат (сут, гўшт, балиқ ва ун маҳсулотлари) ва кундалик эҳтиёж моллари арзон нархларда сотилади.


Мазкур ярмаркада вилоятнинг бошқа туман, шаҳарлари қаторида Оқдарё тумани уста деҳқонлари ҳам ўзлари етиштирган қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари билан иштирок этишди.