СУВДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНАЙЛИК

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича белгиланган тартибга сув хўжалиги ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа сувдан фойдаланувчилар, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари томонидан қатъий риоя этилиши, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини тасдиқланган сув олиш лимитлари бўйича сув ресурслари билан таъминланиши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чоралари кўрилиши;

ирригация ва мелиорация тизимлари, суғориш ва коллектордренаж тармоқлари, сув омборлари, насос станциялари ҳамда бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг самарали ишлатилиши, сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектордренаж тармоқлари), сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар ва бошқалар)дан олинадиган сувлардан фойдаланиш;

давлат сув кадастрини қонун ҳужжатларига мувофиқ юритилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши бўйича сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни ўрганиб боради ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Инспекциянинг туман бўлими томонидан жорий йилнинг июнь ойида ўтказилган 9 та мониторинг назорат тадбирларида жами 3 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари  аниқланди.

Шунингдек, туман ирригация бўлимида ўтказилган мониторингларда 2 та ҳолатда қонун бузилиши аниқланди. Бунда Янги Чоржуй канали Бешлик узели назоратчиси Шуҳрат Ашуров ажратилган лимитдан ортиқча сув берганлиги аниқланиб, унга нисбатан белгиланган қонун асосида энг кам иш хақининг бир баравари, яъни 223 000 сўм миқдорида жаримага тортилиб ҳужжатлар расмийлаштирилди. Наркискент канали Чаркас узел назоратчиси Султонмурод Шайманов ҳам лимитдан ортиқча сув бериб, ўз вазифасига совуққонлик қилганлиги учун энг кам иш хақининг бир баравари, яъни 223 000 сўм жаримага тортилди. Жарималар  Инспекциянинг ҳисоб рақамига ундирилдди.

Мониторинглар давомида Ўзбекистон ММТП ҳудудидаги Равот қишлоғида яшовчи Салоҳиддин Шакаров ғўза майдонларига ажратилган сув лимитини ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани ва ўз томорқасига сувни бошқаргани маълум бўлди ва ушбу ҳолат бўйича керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жаримага тортилди.

Фермер хўжаликларига сувдан самарали фойдаланиш, сув исрофгарчилигини олдини олиш мақсадида ҳудудларда мониторинглар ўтказилиб келинмоқда. Мисол учун “Зебо Ҳосили”, “Тангиравот Ғаллакори”, “Оқдарё Кластер”, “Ниёз Саховати”, “Пирамида”, “Олча боғи” фермер хўжаликлари ғўза майдонларини суғориш давомида айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги сабабли, тегишли мутасаддиларга расман огоҳлантириш хатлари берилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентинингт 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли фармонининг мазмун моҳияти тўғрисида 4 марта тарғибот тадбири олиб борилди.

Инспекция томонидан юборилган жорий йилнинг июн ойида 6 та топшириқларнинг 4 тасини ижроси таъминланди ҳамда қолган 2 таси муддатларида бажарилиши таъмин-ланади.

Инспекция томонидан жорий йилнинг август ойида ўтказилган 8 та мониторинг назорат тадбирларида жами 6 та ҳолатда қонунбузилиш, 6 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилди.

Фермер хўжаликларига сувдан самарали фойдаланиш, сув исрофгарчилигини олдини олиш мақсадида ҳудудларда мониторинглар ўтказилиб келинмоқда. Масалан Р.Ҳамроев ҳудудидаги “Сабо полвон” фермер хўжалиги томонидан 9 гектарлик ғўза майдонида шарбатсиз суғорилаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича расман огоҳлантириш хати берилди. Худди шундай ҳолатда “Жавоҳир Сардорбек” фермер хўжали раисига ҳам огохлантириш хати берилди.


Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича фуқаролар томонидан 5 та ҳолатда қонунбузилиш аниқланиб, улар маъмурий жарималарга тортилди. Жумладан, Ўзбекистон ММТП ҳудудидаги Болта қишлоғида яшовчи фуқаро Салоҳиддин Шакаров томонидан сувдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш натижасида ғўза майдонларига ажратилган лимитни қоидаларини бузганлиги натижасида фуқарога  223.000 сўм жарима солиниб, Инспекциянинг ҳисоб рақамига ундирилди. Амир Темур ММТП ҳудудида яшовчи фуқаро  Отабек Каримов ўзбошимчалик билан томорқасига сувни бошқариши натижасида ғўза майдонини  0.03 га қисмини кўллашига сабабчи бўлган. Бу ҳолати юзасидан фуқарога 446.000 сўм жаримага тортилди ва Инспекциянинг ҳисоб рақамига ундирилди. Қаҳрамон ММТП ҳудудидаги яшовчи фуқаро Суннатулло Сирожов ҳам ўз томорқасига сувни бошқариши оқибатида 0.04 га ғўза майдонни кўллатганлик ҳолати юзасидан 223.000 сўм жаримага тортилди ва керакли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Зарафшон ММТП ҳудудида яшовчи фуқаро Зойир Эгамбердиев ҳам ўз томорқасига сувни бошқариши натижасида фермер хўжалигининг ғўза майдонини эҳти-ётсизлик оқибатида 0.04 га майдонни кўллатганлик ҳолати юзасидан  223.000 сўм жаримага тортилди. Самарқанд ММТП ҳудудида яшовчи фуқаро Бахтиёр Бердиқулов ҳам ўз томорқасига сувни бошқариши натижасида фермер хўжалигининг ғўза майдонини эҳтиётсизлик оқибатида 0.05 га майдонни кўллатганлик ҳолати юзасидан  223.000 сўм жаримага тортилди. Бундан ташқари “Ашуров Жамшид даласи” фермер хўжалиги томонида ғалладан бўшаган майдонда экилган такрорий экин ерларини 0.04 га майдонни кўллатгани натижасида фермер хўжалиги рахбари маъмурий жаримага тортилиб, ишни кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилди.

Хулоса қилиб айтганда, табиатнинг буюк неъмати бўлган сувдан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Буни ҳар биримиз жуда яхши биламиз. Лекин шунга қарамасдан юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, айрим фуқароларимиз томонидан сувнинг исрофгарчилигига йўл қўйилиш ҳолатлари учраб турибди. Дунё миқёсида сўнгги юз йилда сув сарфланиши олти маротаба ошганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, кўпгина ҳуддудларимизда ичимлик суви танқислиги кузатилётганлигини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Негаки, айни пайтда дунё миқёсида 1,1 млд. Одам бу муаммога вақти-вақти билан дуч келиб турибди. “22 март – Бутунжаҳон сув куни” деб эълон қилиниши ҳам фикримизнинг исботидир.

Шундай экан, cув ва сув ресурсларидан тўғри ва оқилона фойдаланишда ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро ўз масъулиятини асло унутмаслиги лозим. 

Камолиддин НАРЗИЕВ,

“Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими инспектори.