БИР ТОМЧИ СУВНИ ҲАМ ИСРОФ ҚИЛМАЙМИЗ

жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сайёрамиз аҳолиси 8 миллиард нафардан ошган ҳозирги пайтда озиқ-овқат хавф-сизлигини таъминлаш минтақавий хавфсизликдан кам аҳамиятга эга эмас.
Бутун дунёда кузатилаётган иқлим ўзгаришлари, айрим давлатлардаги сиёсий беқарорликлар, жорий
этилаётган иқтисодий чекловлар, экспортга қўйилаётган чекловлар - буларнинг оқибатида кўплаб жойларда
муҳим истеъмол товарлари етишмовчилиги, нархларнинг ўсиб бориши кузатилмоқда. Халқаро экспертлар прогноз
қилишларича, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши мумкинлиги таъкидланган. Айнан шу ва шу каби муаммолар,
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида глобал масала сифатида кўтарилди.
Шу ўринда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда олдимизда турган асосий муаммолардан бири сув
танқислиги бўлиб, бунинг натижасида ҳосилнинг қарийб 20-30 фоизи йуқотилиши кузатилмоқда. Бу муаммоларни бартараф этиш мақсадида сўнгги йилларда туманимизда
сув ресурсларидан унумли фойдаланишда замонавий сув тежовчи технологиялардан фойдаланишга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Тажрибали деҳқонлар яхши биладики, томчилатиб суғориш далага эмас, ўсимликка
сув бериш дегани. Маблағ тежалади. Анъанавий суғоришда ўғит сувга оқиб, зовурларда қамишни кўпайтираётган
бўлса, томчилатиб суғоришда ўғит айнан экинларга бир хил етказиб берилиши ҳисобига ҳосилдорлик ошмоқда.
2024 йилда ғалла майдонларининг 1530 гектарида ёмғирлатиб суғориш технологияси, пахта майдонларининг
1150 гектарига томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилиш режалаштирилган. Бунинг натижасида сув
сарфи ҳар бир гектарига 60 фоизгача сувни тежашга эришилади.
Бундан ташқари суғориш тармоқларини 165 километр қисми бетонлаштирилиши натижасида сувнинг ортиқча
исроф бўлишининг олди олинади.
Айни пайтда ўлкамизда қиш фасли ҳукм-ронлик қилиб турган бир паллада ҳам туманимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари келгуси йил ғамида мавсумий
ишларни қизғин олиб боришмоқда. Туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган шудгорлаш ва ариқларни қазиш ишлари ҳамда сувни ортиқча исроф
қилишни олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ички ариқларни бетонлаштириш ишлари жадал суръатда
давом этмоқда.
Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш, ундан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликка барҳам
бериш орқали биз нафақат бугун халқимиз ҳаётининг янада фаровонлашишига ҳисса қўшамиз, балки келгуси
авлодларимиз олдидаги энг олий бурчимизни ҳам бажарган бўламиз.
О.Шодмонов,
қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари.
Мавзуга оид: