ГАЗДАН ЗАҲАРЛАНГАНДА БИРИНЧИ ЁРДАМ ҚАНДАЙ КЎРСАТИЛАДИ?

1.Барча ҳолатдаги оғир заҳарланишларда зудлик билан тез тиббий ёрдамни чақириш зарур. Шифокор етиб келгунга қадар қуйидагиларни амалга ошириш керак:

2. Жабрланувчини зудлик билан газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш керак;

3. Жабрланувчининг қўл ва оёқларини кўтарилган ҳолатда ётқизиш;

4. Нафас олишига халақит берувчи барча нарсаларни йиғиштириш (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш ва бошқалар);

5. Жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш. Жабрланувчини юргизиш тақиқланади;

6.     Жабрланувчи нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олдиришни бошлаш лозим;

7. Нашатир спиртини ҳидлатиш;

8. Ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар   кўриш;

9. Жабрланувчининг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш;

10. Кислород ёстиғи ёрдамида кислород бериш.

Ис гази нима?

Ёқилғи маҳсулотлари ичида бошқаларига нисбатан хавфлироқ бўлгани – бу табиий газ ҳисобланади. Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, газ оқимининг бехосдан узилиб қолиши, хона ичида газ тўпланиши, газни ёқиб, қаровсиз қолдириш, иситиш тизим-ларига газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлиши ҳамда табиий газ ва ис газларидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Натижада инсонлар турли хил тан жароҳатлари олишлари ёки ҳаётдан кўз юмишлари ҳолатлари ҳам учрайди.

Ис гази хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир. Ис гази инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзоларига кучли таъсир қилади. Ис гази нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб системасини зарарлайди.Ис газидан қатор органик моддалар синтез қилувчи корхоналарда, гаражларда вентиляция ёмон бўлганда, янги бўялган,шамоллатилмайдиган хоналарда, шунингдек,уй шароитларида табиий газ ёниб турганда ва печка билан иситиладиган уйларда печка қопқоғи ўз вақтида ёпилмаганда заҳарланиб қолиш мумкин.

Ис гази (углерод оксиди) — рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Кимёвий формуласи — CO. Ис гази (СО) — ер юзида энергияни жадал ишлатилишидан юзага келадиган, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош манбаидир, у асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмасли сабаб юзага келади. Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1% ис газининг бўлиши, ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.

Ис гази организмга тушганда у қон таркибидаги гемоглобин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислородни тана бўйлаб харакатланишини чеклайди. Натижада инсон ҳушини йўқотади.


Норбек САЙДАНОВ,

туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкиллаштириш

Хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи,

катта лейтенант.