ҒАМХЎРЛИКЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, айни пайтда туманимизда пенсия жамғармаси бўлими томонидан 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига 17 391 нафар пенсия ва нафақа олувчиларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Агар уларни таърифлар бўйича оладиган бўлсак, ёшга доир пенсия олувчилар сони 13 654 нафарни, ногиронлик пенсиясини олувчилар сони 1485 нафарни, боқувчисини йўқотганлиги учун пенсия олувчилар сони 599 нафарни, 18 ёшгача ва 18 ёшдан катта бўлган, болаликдан ногиронлик нафақасини олувчилар 1245 нафарни, иш стажига эга бўлмаган 1, 2, 3-гуруҳ ногиронлари сони 151 нафарни, иш стажига эга бўлмаган, 65 ёшдан ошган эркаклар ва 60 ёшдан ошган аёллар нафақасини олувчилар сони 61 нафарни, иш стажига эга бўлмаган боқувчисини йўқотган нафақасини олувчилар 196 нафарни ташкил этмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, ходимларимизнинг астойдил қилган ҳаракатлари туфайли пенсиялар ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниб, белгиланган муддатларда Халқ банки ходимлари то-монидан эгаларига етказилиб берилмоқда. Бундан ташқари, ўз пластикларига эга бўлган пенсионерларга нафақалар ҳар ойнинг бошида туширилиб берилаяпти.
Бир сўз билан айтганда, кейинги пайтларда пенсиялар билан боғлиқ бирорта салбий ҳолатлар кузатилмаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири бизнинг ходимларимиз билан Халқ банки ўртасида доимий алоқанинг бўлиб турганлигидир. Чунки, ҳар иккала ташкилотда ишлаётган хизматчиларнинг асосий вазифаси пенсионерларга ва нафақа олувчиларга намунали хизмат кўрсатишдан иборатдир. Шундай экан, биз элимизга хизмат қилаётганлигимиздан ниҳоятда мамнунмиз.
Акбар Саидов,
Бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси туман бўлимининг
катта инспектори.
Мавзуга оид:

Меҳнат ва нафақа
- 21 дек, 10:38