МАКТАБ ДИРЕКТОРИ БЎЛИШ ОСОНМИ?
Редакцияга Янги йил байрами арафасида 65-70 ёшлар чамасида бир нуроний ташриф этиб, ўзи ёзган ушбу мақолани газетада чоп этишимизни ва айрим сабабларга кўра ўзининг исми-шарифини келтирмасликни илтимос қилди. Нуронийнинг ушбу мактубини қандай ёзган бўлса, шундайлигича чоп этмоқдамиз. Зора, ушбу фикр-мулоҳазалар жамиятимизда учраб турадиган айрим салбий ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этса ажаб эмас.
- Қарийб қирқ йил давомида халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатдим. Туман марказидаги мактабларнинг бирида ўз фаолиятимни оддий ўқитувчиликдан бошлаган эдим. Айни ишга чанқоқ, илм-фанга ташна ёшлик дамларимизда ҳаттоки тушлик қилишга ҳам вақт топа олмас эдик. Мактабдаги дарслар 2 навбатда бўлганлиги туфайли иккинчи навбатдаги дарслар тугагунича кечки соат 4-5 ларга қадар мактабдан кета олмас эдик. Айрим ўқувчиларимизни олий таълимга тайёрлаш учун дарсдан сўнг қўшимча машғулот ҳам ўтар эдик. Энг қизиғи, ўқувчиларимизга қўшимча машғулот ўтиш учун ҳозиргидек пул талаб ҳам қилмас эдик. Аксинча, тайёрлаган ўқувчиларимиз ўқишга кириб кетишса, меҳнатимизнинг маҳсулини кўриб, улардан ҳам биз қувонар эдик.
Шундай қилиб дастлаб иш бошлаган мактабимда 2-3 йил жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилдим, фан ўқитувчиси сифатида ўқувчиларимни шу фанга қизиқтира олган бўлсам, синф раҳбари сифатида ҳам болалар билан тезда тил топишиб кетдим. Шу боисдан мактаб раҳбарияти мени директор ўринбосарлиги вазифасига тавсия этишди. Менга билдирилган ишончни оқлаш учун эндиликда янада кўпроқ шижоат ва масъулият билан ишлай бошладим. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган раҳбарлар албатта мактабда фаолият кўрсатаётган ўқитувчидан бошлаб етакчи, лаборант, синф раҳбари, фаррош, буфетчи, қўйингчи, ҳар бир ходим билан тўғри муомала қилиши, бунинг учун эса ҳар бир кишининг иш фаолиятини яхши тушуниши талаб қилинади. Тўғрисини айтганда, босқичма-босқич ишлаган кишидан ҳақиқий етук кадр етишиб чиқади. Шу боисдан ҳам туман марказидаги катта мактабда раҳбар бўлиб ишлашнинг ҳам ўзи бўлмайди. Директор ўринбосари лавозимида 5 йил ишлаганимдан сўнг мени бошқа мактабнинг директорлиги вазифасига ўтказишди. Ростини айтганда, мактаб директори бўлиш учун бирор кишига илтимос ҳам қилганим йўқ эди. Юқори ташкилот раҳбарлари менга ишонч билдиришди холос...
Ҳозирчи, минг афсуски, айрим мактаблардаги ёш директорларга қараб ҳайрон қоласан киши. Улар тегишли педагогик стажга, иш тажрибасига, ҳаттоки тоифага эга бўлмасада, турли хил йўллар билан мактаб директори лавозимида ишламоқдалар. Тўғри, ёшларнинг билим даражаси, интилиши, барча соҳаларда фаол бўлиши учун ҳукуматимиз томонидан уларга барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Лекин, ёш директорлар орасида бу соҳани умуман яхши тушунмайдиганлари ҳам бор-да. Раҳбарлик лавозими у ёқда турсин, ҳали таълим соҳасини ҳам яхши тушунмаган бу каби чаласавод раҳбарлар таълим тараққиётига тўсқинлик қилмоқдалар. Қолаверса, халқ ўртасида ўқитувчи обрўйига путур етказишмоқда. Юқори ташкилот раҳбарлари эса қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик сингари салбий иллатларни йўқ қилиш ўрнига бу каби нохуш ҳолатларга ўзлари ҳам шерик бўлишаётган бўлса ажаб эмас. Шундай бўлмаганда, бу каби иллатларнинг пайини қирқиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилган бўлар эди.
Мустақилликкача бўлган даврларда мактаб директори бўлиб ишлаш жуда машаққатли эди. Албатта, бу ҳақда кўплаб турли хил ошкора фикр-мулоҳазалар юритилмоқда. Шу боисдан мен ҳам мактаб ўқитувчисининг зиммасига ортилган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги пахта экинидан тортиб, йиғим-теримигача бўлган юмушлари, ободончилик ва бошқа топшириқлар ҳақида сўзламоқчи эмасман. Негаки бугунги кунга келиб, мактаб директорининг, мактаб ўқитувчисининг обрў эътибори, халқ ўртасидаги ҳурмати ошиб бораётганлиги айни ҳақиқат. Бу бизни беҳад қувонтиради.
Минг афсуски, айни пайтда таълим соҳасида туб ислоҳотлар олиб борилаётган бўлсада, ҳамон мансабпарастлик, қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик, порахўрлик сингари иллатлардан тўлиқ қутулганимиз йўқ. Раҳбарлик лавозимлари ҳаттоки, авлоддан авлодга мерос сифатида ўтказилаётганлигига нима дейсиз? Қариндош-уруғчилик ҳақида эса гапиришнинг ҳожати ҳам йўқ. Юқори лавозимда ўтирган бошлиқнинг ўнлаб қариндош-уруғлари ташкилот раҳбарлигини эгаллаб олишган, ҳеч ким уларнинг "мушугини пишт" демайди. Уларнинг айтгани-айтган, дегани-деган, бирор нарса деб кўринг-чи, дарҳол турли йўллар билан "танобингизни тортиб қўйишади".
Лекин, ҳар ўқув йилида ўқитувчиларнинг сифат таркибини текшириш мақсадида директорнинг яқин қариндошлари борми-йўқми, дея жадвал тўлдирилганлиги боис, таълим йўналишида олийгоҳларни тугаллаётган фарзандларимизни ўзимиз раҳбарлик қилаётган мактабга ишга ҳам ололмаймиз. Ахир, 2-3 нафар фарзандини олийгоҳларда контракт асосида ўқитаётган педагоглар учун осон эмас. Ойлиги бола-чақасини боқиш учун рўзғорга етсинми ёки контрактга тўласанми?
Мустақиллик байрами арафасида кўплаб юртдошларимиз "Мустақилликнинг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланганлигининг шоҳиди бўлдик. Уларнинг кўпчилиги жамиятимиз тараққиётига ўзларининг муносиб улушларини қўшган тумандошларимиз эканлигига шак-шубҳа йўқ. Лекин минг афсуски, жамиятимизнинг турли соҳаларида кўп йиллар самарали меҳнат қилган фидойи тумандошларимиз ўрнига айрим нуфузли ташкилотларимизда, шу жумладан халқ таълими соҳасида ҳам эндигина иш фаолиятини бошлаган, ёинки ҳали бирор ишни қойиллатиб қўймаган ёшларга ушбу мукофотлар берилганлиги кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Негаки, ўзининг бутун ҳаётини халқ таълимини ривожлантиришга бахшида этган фидойи педагоглар қолиб, уларнинг мукофотланиши адолатдан эмас-ку. Демакки, ушбу норозилик замирида ҳам қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик илдиз отганлиги айни ҳақиқатдир. Қолаверса, бу ҳам коррупциянинг бир тури эмасми?
Шундай экан, коррупциянинг олдини олишни энг аввало қариндош-уруғчилик, таниш-билишчиликни пайини қирқишдан бошлаш лозим. Раҳбар лавозимларига ҳам кадрларни фақат одил танлов асосида ўтказиш энг тўғри йўлдир.
Шукрона.

Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Ҳазил шеърлар
- 08 янв, 11:11