Меҳнат ва нафақа



ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШ УЧУН НЕЧА ЙИЛ ИШ СТАЖИГА ЭГА БўЛИШ КЕРАК?

Ўзбекистон Республикаси “Фуқаро-ларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар - 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар - 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Шунингдек, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасида “Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия”   Унга асосан ёшга доир пенсия тайинлаш учун юқорида келтириб ўтилган етарлича иш стажи (20-25 йил)га эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар:

фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса (2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса);

- якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан, шахсий ёрдамчи хўжа-ликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият турлари бўйича 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Бунда  иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиялар миқдори энг кам ёшга доир пенсиянинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотган-да, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилган. 

 Х.АБСАМАТОВ,

Бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармаси туман бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш 

1- тоифали инспектори.


Мавзуга оид:
Ижтимоий ҳаёт

Ижтимоий ҳаёт

  • 27 ноя, 13:46