НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН
Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлари билан ҳамкорликда яна бир “заҳри қотил” олди-сотдисига чек қўйилди.
Самарқанд шаҳ рида олиб борилган тезкор тадбир даво-мида фуқаро И.Н.нинг яшаш хонадони, ёрдамчи хўжалиги ҳамда томорқа ерлари кўздан кечирилди.
Натижада, фуқаро И.Н.нинг чўнтагидан шаффоф целофан пакетга ўралган оғирлиги 0,04 гр “опий” гиёҳванд моддасига ўхшаш модда, томорқа ерида узунлиги 1 метрдан 3,80 метргача бўлган жами 13 туп яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланаётганлиги аниқланди.
Шундан сўнг хонадон ертўласи кўздан кечирилганда, бу ерда ҳам қуритилган 3 туп 451,2 гр “каннабис” гиёҳванд ўсимлиги пояси ҳамда вазни 22,9 гр ўткир ҳидли “марихуана” гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги ҳам маълум бўлди.
Буниси ҳам етмаганидек, хонадон гаражида 45,3 гр “марихуана” моддаси ўсимлик уруғлари яширилган экан.
Мазкур ҳолат юзасидан тақдим этилган экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган воситалар 0,04 гр “опий” гиёҳванд моддаси, 1,00 м. дан 3,40 м. гача бўлган жами 13 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги, 451,2 гр қуритилган “каннабис” ўсимлиги, 22,9 гр “марихуана” гиёҳванд моддаси ҳамда умумий соф оғирлиги 45,3 гр ўсимлик уруғи эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.