Коррупцияга қарши курашиш барчанинг бурчи

Кейинги 5  йилда, коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди, унга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Муҳтарам Президентимиз- нинг имзолаган дастлабки қонунларидан бири ҳам айнан "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни  бўлгани юртимизда ушбу иллатга қарши курашда юксак сиёсий ирода борлигини кўрсатади.
2020 йил 29 июнда имзоланган Фармон эса коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни янги поғонага кўтарди. Мазкур фармон билан коррупцияга қарши курашишнинг, янги, самарали воситаларини жорий этиш белгиланди.
Фикримнинг далили сифатида,   2021 йил август ойида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси томонидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган барча хўжалик юритувчи субъектларига, шу жумладан уларнинг филиаллари, хорижий давлатлар ҳудудида ишлайдиган ваколатхоналарига нисбатан, уларнинг ҳуқуқий шакли, фаолият тури ва доираси, даромадлари ва ишчилар сонидан қатъий назар, қўшилиш учун очиқ бўлган Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Харитаси қоидалари қабул қилиб, унинг "Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш  ва ягона Реестрни юритиш тартиби тўғрисида"ги Низоми ишлаб чиқилганлигини келтирмоқчиман.
Низомнинг мақсади, Хартияга ихтиёрийлик асосида қўшиш, қулай ишбилармонлик ва жозибадор инвестиция муҳити яратиш, Ўзбекистон Республикасида ишбилармонликни, қонунийлик, очиқлик ва ошкораликка асосланган коррупцияга қарши тамойилларни, шунингдек, давлат ҳокимияти органлари ҳамда хусусий сектор билан муносабатларда ҳам, коррупцияни аниқлаш ва олдини олиш тизимини жорий этишга қаратилган. 
Шунингдек, корхоналар ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва мавжуд бўлган коррупция хавфларидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши дастурларни ишлаб чиқилиши, хавфларни бошқариш стратегияси ва коррупцияга қарши мувофиқлик дас-турини амалга ошириши, корхона раҳбариятининг қонунийлик, яхлитлик, ошкоралик ва профессионаллик тамойилларига асосланган ишбилармонлик маданиятини шакллантириш истагига асосланганлиги белгиланган.
Бундан ташқари, корхона раҳбарияти самарали ва тегишли хавфларни бошқариш тизимига асосланган корхонанинг коррупцияга қарши сиёсатини амалга ошириш учун жавобгар бўлган шахсларни белгилаши назарда тутилган.
Юқоридагилардан  ташқари, корхоналар ўз ходимларининг хизмат вазифаларини ҳисобга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш асослари бўйича ўқитилишини таъминлайдилар, шу-нингдек, бевосита коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларда (лавозимларда) ишлайдиган ходимлар учун қўшимча таълим дастурларини ишлаб чиқади ва ўқитиш чоралари  ва бошқа коррупциядан сақланиш борасида, ишлаб чиқариш, харид, ички ва ташқи бозорларда, инвестицион муҳитини яратишда, бухгалтерия ҳисоб-китобини юритишда  қатор имкониятларни амалга оширилиши юклатилган.
Хартияга аъзо бўлган субъектларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг имзоси билан номуян муддатга сертификат берилади.
Қулайлиги, рейтинги тенг бўлган икки корхонадан Хартияга аъзо бўлганлиги корхона барча йўналишларда имтиёз ёхуд устунликларни қўлга киритади.
Шартномавий муносабатларини ўрнатишда, корхоналарнинг ўз ҳамкорлари, пудратчилари ва буюртмачиларига самарали коррупцияга қарши тамойилларни қўллаш ҳақидаги ёзма ишончномани тақдим этадилар ҳамда мазкур тамойилларни бузилиши ҳолатлари улар билан ҳамкорликни тугатиш учун асос сифатида кўрилиши мумкин.
Корхоналар соғлом рақобатни чекловчи хатти-ҳаракатлардан фойдаланишга, шахсан ёки воситачилар орқали бошқа корхона мансабдор шахсига, ишчисига ёки раҳбарига коррупцияга қарши ўрнатилган мажбуриятларини бузадиган хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги учун ноқонуний имтиёзлар ёхуд устунликларни топшириш ва олишга йўл қўймайдилар.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон бизнесининг коррупциясиз ривожлантириш борасида Хартияга аъзо бўлишга барча тадбиркорлик субъектларини чақириб қоламан. 
Мазкур масалада янада тўлароқ маълумот олиш учун Савдо-саноат палатасининг 91.548-76-70 телефон рақами ёки иштимоий тармоқларга мурожаат қилиниши мумкин.
    Э. РЎЗИЕВ,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий 
бошқармаси бошлиғининг биринчи
 ўринбосари.