Туман ҳокими Шерзод ҚУДРАТОВнинг Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ
устозлар!
Аввало, Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган барча инсонларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман.Ўқитувчи, биз ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган, хат саводни улардан олганмиз. Ҳаётни, келажакни, фарзанд иқболини ўқитувчи меҳнати, заҳматисиз тасаввур қилиш қийин.
Халқимизда "Устоз отанг-дек улуғ", деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқи-тувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.
Шунинг учун ҳам сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.
Азиз ва мўътабар устозлар! Сизларни бугунги касб байрамингиз билан самимий табриклайман. Машаққатли ва шарафли ишларингизда зафарлар тилайман. Юртимиз тараққиёти ва ривожи учун муносиб ҳисса қўшадиган илмли, салоҳиятли, ватанпарвар ва фидойи ёшларга таълим бериб, тарбиялашдан ҳеч қачон чарчаманг.
Ҳамиша элимиз эъзози ва ардоғида бўлинг, азиз устозлар!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Мавзуга оид:
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00





