ШАХСИ ФИКР
Шахсий фикр
ЖАЗОНИ КУЧАЙТИРИШ КЕРАК
Сўнгги пайтларда ТВ каналлари орқали инсонларни шафқатсизларча ўлдириш, ёқиб юбориш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Қасддан одам ўлдирган қотилларга 19-20 йилдан айрим ҳолларда эса умрбод ёки 23 йилгача қамоқ жазоси берилмоқда. Бу қанчалик адолатли?
Бир инсонни ўлдириб, уни ҳаётидан маҳрум қилган шахсларга берилаётган бу жазолар етарли эмасга ўхшайди. Собиқ шўро даврида қотиллик жинояти учун ўлим жазоси белгиланган эди. Ҳозир эса мамлакатимизда ўлим жазоси бекор қилинган. Оқибатда қотилликлар кўпайиб кетмаяптимикан, деган хаёлга борасиз. Энг демократик давлат ҳисобланган АҚШда ҳам ўлим жазоси мавжуд. Айрим пайтларида эса қотиллик учун 300 йилгача жазо белгиланар экан. Шу сабаб қотилликлар камайиб бораётган экан.
Хўш, бизда ҳам қотилларга қатъий жазо қўллаш пайти келмадимикан? Агар ўлим жазоси қўлланилмаса ҳам қасддан одам ўлдирган шахсларга ҳеч бўлмаганда 50-60 йил қамоқ жазоси берилса қотилликлар кескин камайиб кетармиди?