божхона хабарлари


ПАҚИЛДОҚЛАР ХАРИДОРЛАРГА ЕТИБ БОРМАДИ


Остонамизда барча орзиқиб кутаётган байрам – Янги йил эшик қоқиб турибди. Табиийки, байрамни ҳамма яхши кутиб олишни истайди ва шунинг тадоригида бўлади. Аммо кўча-кўйда турли пақилдоқларнинг дилни хира қилувчи овози байрам кайфиятига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйишга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Иштихон туманининг Деҳқон бозори ёнида жойлашган автотураргоҳда ўтказилган назорат тадбирида фуқаро У.А.нинг пиротехника савдоси билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Натижада унга тегишли бўлган қиймати 2 079 000 сўмлик 12 600 дона “Трения” пиротехника воситаси далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди.

Шунингдек, вилоят божхоначилари ўша куни вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Ургут туманининг Мерганча маҳалласида тезкор тадбир ўтказишди. Фуқаро С.В.га тегишли бўлган “Титаник” ёзувли умумий қиймати 9 211 000 сўмлик 53 402 дона  пиротехника воситаси тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинган.

Ўозирда юқори-даги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимизга айтар сўзимиз бор: инсон ҳаёти ва саломатлигига раҳна солувчи, ёнғин ва бошқа кўнгилсиз ҳолатга сабаб бўлувчи пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуҚул-ланманг. Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, мамлакатимизга олиб кириш (олиб чиқиш) ёки ўтказиш тақиқланган. Мазкур ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганлар Ўзбекистон Респуб-ликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тортилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати
Мавзуга оид:
Жамият ва қонун

Жамият ва қонун

  • 24 ноя, 11:50