Оқдарёда янги корхона "EVRO TBM" МЧЖнинг ишга туширилиши Наврўз байрамига муносиб туҳфа бўлди

Оқдарёда янги корхона "EVRO TBM" МЧЖнинг ишга туширилиши Наврўз байрамига муносиб туҳфа бўлди
Мамлакатимизда бугунги кунда барча соҳаларда ривожланиш, қурилиш бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Қанчадан қанча уй-жойлар, замонавий шаҳарсозлик бино иншоотлари қад кўтармоқда. Бундай бунёдкорлик ишларида асосий воситалардан саналган қурилиш материаллари муҳим аҳамият касб этади. 
 Оқдарё тумани Тараққиёт МФЙ ҳудудида  инвестор сифатида Люксембург давлатининг “All Saint Group Central Asia” корхонаси (раҳбари Filip Tousant) ҳамда "EVRO TBM" МЧЖнинг қиймати 6.3млн долларлик (60.5 млрд сўмлик) шундан 6.3 млн доллар хорижий инвестициялари ҳисобига “Тош майдалаш цехи ва қурилиш материаллари (майдаланган тош, бетон қоришмаси, бетон плита) ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилди.
2020 йилнинг 1 ноябр ойидан амалга оширилиши  бошланган мазкур лойиҳани ишга туширилиши муносабати билан бугун очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокимининг саноат кооперациялари бўйича маслаҳатчиси Нозир Ибрагимов, Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов, туман сектор раҳбарлари, 20 дан ортиқ ҳорижий давлат инвесторлари ҳамда нуронийлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Очилиш тадбирида мутасадди раҳбарлар ҳамда хорижлик инвесторлар сўзга чиқиб, йиғилганларни янги лойиҳанинг ишга туширилиши билан қутлашди. Тадбир давомида иштирокчилар корхонанинг иш жараёни, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг, қуръон тиловат қилиниб, иштирокчилар учун байрамона дастурхон тузалди.
Маълумот учун, мазкур лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати  174 млрд сўмлик маҳсулотлар жумладан,
270 минг тонна майдаланган тош;
300 мингкуб бетон қоришмаси;
216 000 метр бетон плита ишлаб чиқариш қувватига эга.
Фаолиятининг дастлабки йилида 174 млрд сўмлик маҳсулотлар 270минг тонна майдаланган тош, 300 минг куб бетон қоришмаси, 216 000метр бетон плита ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Бугунги кунда 30нафар янги иш ўринлари яратилган. Лойиҳа тўлиқ қувватларда ишлаши натижасида 50 нафар ишчи ўринлари яратилади. Натижада йилига бюджетга 24.5млрд сўмлик тушумлар  амалга оширилади.
Биринчи навбатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички бозорга йўналтирилади. 2022 йилда экспорт қилиш режалаштирилмаган.
Вилоятимиз, туманимизда бундай лойиҳаларнинг кўпайиши бозорларда сифатли, ҳамёнбоп қурилиш материаллари кўпайишида, қурилиш материаллари саноати ривожида  бунёдкорлик ишларида муҳим аҳамият касб этиб пировардида халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати