ЯНГИ ЛОЙИҲАНИНГ ЯНГИ ҚАДАМЛАРИ

Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳамда маданий ислоҳатларининг жадал амалга оширилишида давлат ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳиссалари ҳам салмоқли ўринларни эгалламоқда. Ўқув ишлаб чиқариш марказлари, кутубхоналар, медиамарказ ҳамда турли жанрларда  ижодий жамоалар ташкил этилиб  халқимизга хизмат қилмоқдалар.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш Жамоат фондининг 3-тур грант танлови ғолиби Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассасасининг янги лойиҳаси асосида   туман ҳокимлигининг маданият бўлими   билан ҳамкорликда “Оқдарё наволари”   мумтоз ва фольклор қўшиқлари   ижодий жамоаси ташкил этилди. 

Лойиҳанинг мақсади туманимизнинг машҳур тарихий шахслари ҳаёти ва ижодини, фаолиятини   ўрганиш, абадийлаштириш ва халқимиз орасида тарғибот ишларини амалга оширишдир.

Лойиҳамизнинг биринчи дастури 1782 йилда туманимизнинг Янгиқўрғон қишлоғида туғилган  таниқли шоир ҳазрат Вола Янгиқўрғоний ҳаёти ва ижодига бағишланган.  Шоир Воланинг   уч минг мисрадан  ортиқ ижодий мероси ғазаллари, мухаммас ва рубоийлари   бизгача етиб келган. Мумтоз қўшиқлар куллиётидан   ҳофиз Ҳожи Абдулазиз Aбдурасулов   куй басталаган “Бозургоний” қўшиғи халқимиз қалбидан ўчмас жой олган.  “Оқдарё наволари” ансанблининг аъзолари Назира Авиева, Гулрабо Тиркашева, Хадича Қобилова, Холида Даминова, Марҳабо Худойназарова, Матлуба Даминова ҳамда Шаҳноза Расуловалар    шоирнинг   “Бозургоний”, “Зеболанмасун” каби қўшиқларини  маҳорат билан куйлаб,   ҳаёти ва ижодини ўрганиб, концерт дастурлари тайёрламоқдалар. 

Янги лойиҳамизнинг янги қадамлари, кейинги дастуримизда туманимизнинг  “Ғўлва” қишлоғида яшаган бахши бобомиз, Эргаш Жуманбулбулнинг шогирди  Парда шоир Дўсёр ўғлининг ҳаёти ва ижодига бағишланади.  Халқаро "" Олтин мерос“ хайрия жамоат  фонди туман муассасасининг раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси азоси устоз Ойгул Маматова рахбарлигидаги "Оқдарё наволари” лойиҳасининг ижодий жамоасига амалга ошираётган эзгу ишларида муваффақиятлар тилаймиз.


                              Лойиҳа  муаллифи   Фарҳод Рўзиев