Инсон - тилсимотдир

ИНСОНЛАРНИ ҲАЙРАТГА 

СОЛАДИГАН ҚИЗИҚАРЛИ 

ФАКТЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Ушбу қизиқарли маълумотлар сиз учун янгилик бўлади деган умиддамиз. Шаҳар қанчалик йирик бўлса, ундаги физик шароит шунчалик ёмонлашади. Англия ва Америкада ўтказилган тадқиқотларга қараганда йирик шаҳарлар аҳолиси ультрабинафша нурларини 30 фоизгача кам олади, шунингдек, шаҳарлар устида булутли кунлар қишлоқ ва адирларга қараганда 10 фоизга ортиқ.

Аксарият касалликлар, жумладан, юқумли хасталикларнинг тарқалиш даражаси шаҳарда қишлоқларга нисбатан кўпроқдир. Масалан, аҳолиси 1 миллиондан юқори бўлган шаҳарларда ўпка саратони билан касалланиш даражаси қишлоқларга қараганда 2 баробар юқори. Бронхит хасталиги қарийб 3 баробар кўпроқ учрайди. Асаб-руҳий тизими бузилиши билан кечувчи касалликлар эса 2,3 баробарга зиёд кузатилади..

Организмдаги энг серҳаракат орган юракдир. Суткасига у 100 000 марта уриб, 350 литр қонни ҳайдайди.

Соч толаси бир ойдан, бир неча йилгача тўкилмаслиги мумкин. Бир кунда 50-100 дона соч толаси тўкилиши нормал ҳолат ҳисобланади.

Кўз 4 сабабга кўра ёшланади: ҳиссий кечинмалардан (қувонч, ғам); рефлектор ёшланиш (кимёвий моддалар, газлар ва пиёздан) ўзини ҳимоя қилувчи ёшланиш (кўзга нимадир кириб кетганда); айрим касалликлардан ёшланиш (аллергия, кўз шамоллаши каби).

Эркаклар аёллардан кўра 5 марта кам йиғлагани учун аёллардан кўра ўрта ҳисобда 7 йил кам умр кўради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра 12 ёшгача бўлган болаларнинг бир кунлик ёдга бўлган эҳтиёжи 50 -120 м гр, катта одамларда 150 м гр, ҳомиладор аёлларда эса 200 м гр.ни ташкил қилади.

Янги туғилган чақалоқларда тизза чаноқлари бўлмайди: у болакай 3 ёшга киргандан кейин қаттиқлашишни бошлайди.

Кўзнинг шох пардаси инсон организмининг қон айланиш тизимидан кислород олмайдиган ягона қисмидир, ушбу соҳа кислородни бевосита ҳаводан олади.

Инсон мияси организмга қабул қилинган кислороднинг 20%и , 50% глюкозани сингдириб олади ва умумий энергиянинг 20% ини ўзлаштиради. Айтганча, биз миянинг атиги 10 фоизини ишлатамиз деган фикр мутлақо хатодир, аслида биз миянинг барча қисмларини ишлатамиз ва у деярли ҳар доим фаол бўлади.

Ҳеч бир инсон ўзини қитиқлаб кулдира олмайди. Сабаби бу ҳолатда миянинг кулиш учун жавоб берадиган қисмига керакли сигнал юборилмайди.

Кунинг маълум бир вақтида буруннинг иккита эмас, битта тешиги орқали нафас оламиз. Уларнинг фаол ҳолати ҳар 4 соат давомида алмашиб туради.

Инсондаги барча мушакларнинг 25 %и юз ҳамда бўйин қисмида жойлашган. Шу сабабли ҳам мазкур соҳаларда мимика кучли бўлади.

Янги туғилган чақалоқдаги суяклар сони 270 тага яқин бўлади. Вақт ўтиб уларнинг айримлари бирлашиб кетади. Шу сабабли ҳам катта ёшли инсонларда суяклар сони 206 та бўлиб қолади.


Мавзуга оид: