МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ОЗОД ҚИЛИНДИ

Ҳозирги кунда туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтаб келаётган назорат остидаги шахслар 322 нафарни ташкил этади. 

Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо ўташ давомида ўзини ижобий томондан кўрсатган ва ахлоқан тузалган 14 нафар назорат остидаги шахслар жазони ўташдан муддатдан илгари шартли озод қилинди.

Орифжон МИРЗАЕВ,

 туман ИИБ Пробация гуруҳи 

катта инспектори, капитан.