Хотира

ТУМАНИМИЗ АҲЛИ МУРТАЗО БОБО ЭШПЎЛАТОВ БИЛАН ВИДОЛАШДИ


Ўтаётган йилимизда  жаҳон аҳли ҳамда она Ватанимизнинг тинчликсевар халқи фашизм устидан  қозонилган  Ғалабанинг 75 йиллигини кенг миқёсда тантанали нишонлади. Уруш бошланиши биланоқ, Ўзбекистоннинг 6,5 миллион аҳолиси бағридан 1,5 миллион нафар йигит- қизлар  ғарб томонга, урушга йўл олган эдилар, уларнинг ярми ватанига  қайтмади, 133 минг нафари бедарак кетди, 60 минг нафари сафимизга ногирон бўлиб  қайтди. Ўша машъум хабарлар, замонлар ҳеч кимнинг ҳеч  қачон ёдидан чиқмайди. “Ватан учун!”, “Ҳеч ким, ҳеч  қачон унутилмайди!” деган шиорларни юртдошларимиз  ҳар  қадамга, уйларига, кўчаларига,  юракларига ёзиб олган эдилар. 

Аслида ҳаётнинг ўзи курашлардан, урушлардан иборат. Биз ҳам курашларда “уруш”ларда тобландик ҳамда йиллар давомида  қишлоғимиздан урушга кетиб, ҳалок бўлган йигитларнинг ота-оналарининг дардига шерик бўлдик, уларни охирги манзилларига кузатдик. Имкони борича уруш туфайли  жудо бўлган  жигарларининг ўрнини билдир-масликка ҳаракат  қилдик. Нафақат, маҳалламиздаги, туманимиз сарҳадларидан урушга кетган юртдошларимизнинг  ҳаётини ўргандик. Оқдарё туманидан урушга кетган 4329 нафар йигитларнинг 1881 нафари уйига  қайтди холос, 92 нафари бедарак кетди, 2356 нафар навқирон йигитларимизнинг  жисми  уруш оловлари орасида,  жасадлари бегона юртларда, номаълум ўлкаларда  қўним топди. Тўрт ярим минг онанинг кўз ёшлари Оқдарёнинг бағрини куйдирди, тўлқинларини тоширди, соҳилларини ёндирди. Ҳалок бўлган икки ярим минг йигитнинг доғи оталарнинг  қаддини дол, умрини завол  қилди.

“Тарихимизнинг тирик гувоҳлари бўлган – урушдан  қайтган оталаримиздан кундан-кун, бирма-бир  жудо бўлавердик, – дейилади Ойгул Маматованинг хотира битикларида. 

Туманимизга  қарийб икки минг киши урушдан омон  қайтиб келган эди. Ҳозирчи, бугунчи, улар ёнимизда борми? Ўтган йил хотира кунида  қаҳрамонларимизнинг фақат 3 нафари ҳаёт эди. Бу йилчи, бугунчи?  Бугун 160 мингга яқин Оқдарё тумани аҳолисининг ичида,  фақат бир нафаргина... фақат, бир нафаргина Иккинчи  қаҳон уруши  –  Улуғ Ватан урушининг  қатнашчиси яшамоқда эди. У киши – менинг болаликдан табаррук  қаҳрамоним, –  “Ўзбекистон” маҳалласининг “Равот”  қишлоғида яшовчи Муртазо бобом. 1926 йил 4 март кунида туғилган, 1944 йилда урушга кетган, Берлингача  жанг  қилган, ҳарбий хизмат бурчини ўтаб, 1948 йилда юртига  қайтган, Мунаввар онажонимиз билан бахтли яшаб, ёлғиз фарзанди Холмурод оғамизни улғайтириб,  ҳозирда  19 нафар невара, эвараларини суюб яшаётган бобом – Муртазо Эшпулатов! Тирик тарих,  иккинчи  қаҳон ва улуғ ватан урушининг сўнгги вакили,  ягона  гувоҳи эди. 

Ғалабадан сўнг  қаҳрамон кўпаяди” деганлари ёлғон! Улар –  қаҳрамонлар,  ҳар йил, ҳар байрам, ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада урушдан омон  қолган омонат  жонларини тангрига  топширдилар. Сизни ҳам оллоҳим марҳаматига олсин,  жойингиз  қаннатда бўлсин Муртазо бобом!”

Жорий йил Иккинчи  жаҳон урушининг 75 йиллик юбилейига бағишланган  9 май - хотира ва  қадрлаш кунидаги тантаналарда Муртазо бобонинг шарафига вилоят, республика матбуотларида  жанговар, самимий  қутловлар  жаранглаган эди. Пандемия тартибларига риоя  қилган ҳолда Муртазо бобонинг уйига барча ташкилотларимиздан вакиллар, ёшлар, санъаткорлар ташриф буюришиб, туман ҳокимлиги бошчилигида  муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг совғаси ҳамда вилоят, туман ҳокимликларининг мукофотлари топширилиб, тантанали тадбирлар ўтказилган эди. 

Ҳаёт ўз ҳукмини адо этди.  Қадрдон отахонимиз ҳамда сафимизда яшаётган  иккинчи  жаҳон урушининг сўнгги вакили Муртазо бобомиз шу йилнинг 13 ноябрь санасида табаррук 95 ёшида оламдан ўтдилар. Оила аъзолари ва 

яқинларига ҳамдардлик билдириш учун туман, вилоят ҳамда республикамиз мутасадди ташкилотларидан  вакиллар, маҳалла оқсоқоллари бобонинг таъзиясида 

йиғилдилар. Туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда ўринбо-сарлари, мудофаа вазирлигининг туман бўлими, нуронийлар  қамғармаси, маҳалла ва оилани  қўллаб- қувватлаш бўлими вакиллари,  қишлоқдош отахон ва онахонлар марҳумнинг шаънига илиқ сўзлар ва миннатдорчилик туйғуларини изҳор этдилар. 

Она юртимиз Ўзбекистоннинг тинчликсевар халқи, 

келажак авлодларимиз уруш  қурбонларининг номини,  қаҳрамонликларини асло унутмайдилар. Тумандошимиз Муртазо бобо Эшпўлатовнинг ёрқин хотираси  қалбларимизда мангу яшайди!