Пресс-тур

Бугунги кунда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласи долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам кейинги йилларда мамлакатимизда бу борада кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан туманимизда ҳам ёш йигит-қизларимизнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишлари ортиб бораётганлиги қувончлидир. Жорий йилда 140 нафар ёшларимиз ҳарбий хизматга чақирилиши режалаштирилган бўлиб, ҳар ойда 25 нафар ёшлар муддатли ҳарбий хизматга жалб этилмоқда. Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 35 нафар ёшларимиз имтиёзли йўлланмалар асосида биринчи мавсумда 1 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилинди.
Прес-турда журналистлар туман мудофаа бўлимида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, туман мудофаа бўлими масъулларидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид:

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39

ОҚДАРЁ ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА
- 30 сен, 11:30

Ёшлар сиёсати
- 10 апр, 07:34

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22

Хотин-қизлар ҳаёти
- 14 дек, 12:24