Қиз бола тарбияси – миллат тарбиясидир

Қиз бола тарбияси – миллат тарбиясидир

   Қизлар тарбияси ҳар бир онанинг, ҳар бир илмли ва маърифатли аёлни олий мақсадларидан бири ҳамда бурчи ва вазифасидир. Ўтмишга назар ташласак, оналаримиз қизларни тарбиялашдек гўзал ва улуғ вазифаларни бажарган ва улар мана шундай вазифалари билан жаннат аёлларининг энг афзали дейилганини биламиз.

   Хадича, Фотима, Осиё ва Марям (розиёллоҳу анҳо) оналаримиз ҳамда Увайсий, Нодирабегим, Бибихонимдай оналаримизнинг аёл-қизларимизни тарбиялашдаги буюк ишлари, сабр- қаноатлари биз учун катта ўрнакдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Кимнинг уч қизи бўлса, уларни жойласа, кифоясини қилса, ўша одамга жаннат вожиб бўлади, дедилар. Шунда қавмнинг ичидан бир одам чиқиб, Ё Росулуллоҳ икки нафар бўлсачи деди? Икки нафар бўлса ҳам деди.

  Оналаримизнинг ҳаётий тажрибаларидан ўрнак олган ҳолда қизларимизга албатта биринчи ўринда меҳр беришимиз, уларни касб -ҳунарли қилишимиз керак, рўзғор тутишда тозаликка, саронжом-саришталикка ўргатайлик, турмуш ўртоғини олдидаги вазифаларини билдирайлик. Каттага ҳурмат, кичикка иззатли бўлишга чақирайлик.

   Фарзанд дунёга келар экан, болалигидан гўзал тарбия қилиб, катта қилиш оналарнинг бурчидир. Аёл зоти гўзал бир ҳилқатки биргина гул аёлни рози қилса, биргина сўз уни ҳалок қилади. Ўйлаб қарасак, қиз бола гўдаглигиданоқ отасига жаннатдан бир эшик очади. Катта бўлганда эса эрининг иймонини тўлдиради, она бўлганда эса жаннат унинг оёқлари остида бўлади.

   Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг  тўртта қизлари бўлиб,  уларни тарбия қилиб бизларга ўрнак бўлган зотдир. Масалан:Фотима(р.а)онамиздек ғайратли, шижоатли, ҳаёли, одоби ва сабр-қаноатлари биз учун ўрнакдир. Ҳадисларни ўрганишдаги ҳаракатлари боис саҳобалар у кишини “Отасининг  қизи” деб чақиришлари бизни тўлқинлантиради. Шунинг учун ўтмишда ўтган буюк оналаримиз каби қизларимизни тарбия қилайлик, сийрат китобларни ўқиб ҳаётимизга татбиқ қилайлик. Чунки бир қизни тарбия қилсак, миллатни тарбия қилган бўламиз.

                                                                            Ш.ҲАКИМОВА,      туман бош отинойиси. 

Мавзуга оид: