МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМНИНГ БОШ БУҒИНИДИР!



  Ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари, ҳамда усулларини жорий этиш, мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича Оқдарё туманида хам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Оқдарё туманида 35 та маҳалла  фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болаларимиз 12787 нафарни ташкил этади. 2017 йил якунида болаларни мактабгача таълимга жалб қилиниши ва қамров фоизимиз 12.8% ташкил этса, 2018 йил якунига кўра 27.4%ни, 2019 йил якунида эса 51.2% фоизни ташкил этди.

2017 йилда туманда фақат 24 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган бўлса, бугунги кунда 28 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 4215 нафар, 7 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 675 нафар, 2 та нодавлат мактабгача  таълим ташкилотларида 114 нафар ва 63 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 1575 нафар, жами 6579 нафар тарбияланувчиларимиз сифатли мактабгача таълимга жалб қилинди. 2020 йил якунига қадар қамров кўрсаткичимизни туманда 65% га етазишни режалаштириб, бу бўйича қатий чора-тадбирлар белгиланиб йўл хариталари ишлаб чиқилган ва қамровни ошириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 

4та давлат мактабгача таълим ташкилотларини фаолиятини қайтадан ташкил этиш ҳисобига 85 дан зиёд, 7 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 93 дан зиёд, 2 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 15 дан зиёд иш ўринлари яратилиб, педагог, тарбиячи, хамшира ва омбор мудирлари иш билан таъминланди.

  Шуни алоҳида айтишимиз жоизки аҳоли кам бўлган туманимизнинг чекка-чекка қишлоқларида фаолияти йўлга қўйилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бирида хотин-қизларимиз учун 2 тадан иш ўринлари яратилиб, жами қишлоқ жойларида иш тополмай қийналиб юрган 126 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. 

  Бундан ташқари қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда 3,26,13,21,25-сонли мактабгача таълим ташкилотлари давлатимиз томонидан жорий таъмирланди. Жуда қисқа вақт икки йил давомида 5,7,10,11,16,18,28,30,32,36- сонли мактабгача таълим ташкилотлари “Обод қишлоқ дастури” ва “Инвестиция дастур”лари бўйича айримлари реконструкция қилинган бўлса, айримлари мукаммал таъмирланди. Мактабгача таълим ташкилотларида қисқа фурсат ичида моддий техника баъзалари яхшиланди. Тарбиячи педагоглар дидактик ўқув материаллари билан таъминланди. 2020 йилда ҳам 24,34-сонли мактабгача таълим ташкилотлари инвестиция дастури асосида таъмирланиши режалаштирилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Турон махалла фуқаролар йиғинига қарашли Арпа қишлоғида 75 ўринли Давлат мактабгача ташкилоти иш фаолияти йўлга қўйилди.

  Сифатли мактабгача таълимни ривожлантириш асосларидан бири бошқарув ва педагог кадрларни тайёрлаш даражаси ва уларнинг малакасини ошириш ҳисобланади.  Мактабгача таълим ташкилотларидаги кадрларнинг салоҳияти бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.  Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнига инновацион ғоя ва технологияларни жорий этган холда тарбиячиларнинг комплекс ривожланишига йўналтирилган илмий амалий семенар тренинглар мунтазам ўтказиб келинмоқда. 2018 йил педагог кадрларимизни 18% олий малумотли бўлса бугунги кунга келиб, 57% ни ташкил этади. Бундан ташқари ёш авлодни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш мақсадида кўплаб тадбирлар, спорт мусабақалари, семинар ва давра суҳбатлари ҳам ўтказилиб келинмоқда.

 Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан  сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига рухсат берилади.Ушбу муносабат билан 8 сентябрь куни Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими  мудири ва туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сардор Луқмонов томонидан мактабгача таълим бўлими  тасарруфидаги 11,12,16,20,30-сонли мактабгача таълим ташкилотларида пандемия шароитида карантин қоидаларига амал килган ҳолатда  мактабгача таълим ташкилотларининг куз-қиш мавсумига  тайёргарлиги ва барқарор ишлаши бўйича бажарилган  ишлар ўрганилди.

  Бугунги кунга қадар тумандаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилоти буржейка печлари билан иситилар эди. Тарбияланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд хоналари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича маҳаллий бюджет ҳисобидан локал иситиш тизимига ўтказилиб, бугундан бошлаб таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.  

  Шуни айтишимиз жоизки, мактабгача таълим тизимида ҳали қилганимиздан кўра, қилишимиз лозим бўлган муҳим устувор вазифалар олдимизда турибди.

  Мактабгача таълим тизимининг яхлит узлуксиз таълим тизимини муҳим буғини сифатида янада такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий техник базасини мустахкамлаш уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш болаларни ҳар томонлама интеллектуал маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнида жорий этиш уларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш бош мақсадимиздир.

  Эртанги кунимиз ва келажагимиз айнан бугун мактабгача таълим ташкилотларида вояга етаётган, тарбияланаётган жажжи фарзандларимизга боғлиқ.

Бахтигул Асророва, 

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири