ИНСОН МАНФААТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

Бюро органлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жами ундирувлар, шу жумладан давлат фойдасига ундирувларни амалга ошириш борасида ҳар ойлик режа-графиклар тасдиқланиб, уларнинг тўлиқ ижроси таъминлаб келинган.
Президентимизнинг 6118-сонли Фармони талабидан келиб чиқиб, янги тизим асосида 01.12.2020 йилдан бошлаб давлат фойдасига ундирувларнинг муайян қисмини "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" бўйича жамғармаларга йўналтириш амалиёти йўлга қўйилди.
Масаланинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаёти учун, аҳолимизнинг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган ушбу маблағларни ундирилиши юзасидан белгиланган ҳар ойлик режа-графикларининг ортиғи билан бажарилиши таъминлаб борилган. 2024 йил давомида "Дафтарлар"га жами 5 млрд. 606 млн. сўм пул маблағлари ундирилган.
Бюронинг яна бир асосий вазифаларидан бири - алимент ундирувлари билан боғлиқ фаолият, яъни аҳолимизнинг давлат ҳимоясига энг муҳтож қатлами - вояга етмаганларнинг манфаатини кўзлаган ҳолда суд қарорлари асосида белгиланган таъминот маблағларини қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш фаолиятидир. Бу борада суд қарорлари асосида уларнинг фойдасига белгиланган алиментларни, яъни таъминот маблағларини қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш муҳимдир. Нафақат пул ундириш, балки мутасадди органлар билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар орқали ажрашган ёш оилаларни тиклаш, қарздор оталарга тўлов манбалари яратиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш, алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган қарздорларни қонунда белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш масалалари ҳам алоҳида муҳим аҳамият касб этади.
Таҳлилларга кўра, алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 2.393 тани ташкил қилган. Шу билан бирга, бўлимга келиб тушаётган ва ҳал қилинаётган мурожаатларнинг асосий қисмини, яъни 73,3 фоизини айнан алимент ундирувлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан 24.11.2020 йилда имзоланган 6118-сонли Фармонида қўйилган вазифа ва талаблар асосида Бюро тизимини, шу жумладан алимент ундирувлари соҳасини тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган тизимли тадбирлар натижасида ушбу соҳада сезиларли ижобий натижаларга эришиб келинмоқда. 2024 йил давомида амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 12 млрд. 321 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилди.
Бу тоифадаги ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар маҳсулида 2024 йилда 539 та ёш оилалар яраштирилиб, оилаларнинг тикланишига эришилди.
Иш ўрнини йўқотган, оғир аҳволга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож алимент тўловчи қарздорларнинг 684 нафари ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларини маълум миқдорига қаратилди.
Шу билан бирга, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги тамойилларига таянган ҳолда, алиментларни тўлашдан бўйин товлаб келган жами 46 нафар қарздорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка, 8 нафари эса жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонлари талабидан келиб чиқиб, 01.03.2021 йилдан бошлаб алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган назорат тизими йўлга қўйилиб, алиментларни ойма-ой тўлаб борилишини онлайн назорат қилиш имкони яратилди.
Бугунги кунда туман бўйича жами 1 613 та алимент олувчилардан 1.492 тасининг номига шахсий банк пластик карталари очиш бўйича электрон сўровномалар юборилиб, келгусида алимент ундиришдан тушган пуллар уларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади. Бироқ, алимент қарздорликларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш борасида ўз ечимини кутаётган энг долзарб масалалардан бири - қарздор оталарни ишга жойлаштириш орқали уларга алимент тўловлари учун муқим молиявий манбалар яратиш масаласидир.
Бугунги кунда суд қарорлари асосида алимент тўловларини амалга ошириши белгиланган 1.613 та қарздорларнинг 578 таси расмий тарзда ҳеч қаерда ишламайди. Фармон талабларидан келиб чиқиб ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг секторбай манзилли рўйхатлари тузилиб, ҳамкорликдаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида барча сектор раҳбарларига тақдим этиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси органларининг яна бир муҳим фаолият йўналишларидан бири - кенг қамровли тарғибот тадбирлари орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳам-да фаолиятимизнинг ошкоралигини таъминлаб боришдир. Бу борада ҳам бўлим томонидан муайян тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўтган йил давомида МИБ Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан қонунчилик тар-ғиботига доир жами 151 та тадбирлар ўтказилган. Шундан 125 та оғзаки тадбирлар ўтказилган ва 26 та оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган. Шунингдек, тарғибот тадбирлар доирасида бевосита маҳаллаларда 142 маротаба чиқишлар қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6118-сонли Фармони ижросини сифатли ва тўлақонли таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Бюронинг туман бўлими томонидан Фармон талабларига асосан Бюро органларига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан келгусида амалга оширилган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот тақдим этиб борилиши таъминланади.
Ҳозирги кунда алимент бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 6.3368.159 сўмни ташкил қилади.
1 нафар фарзанди учун 1.592.039 сўм.
2 нафар фарзанди учун 2.122.719 сўм.
3 ва ундан ортиқ фарзандлар учун 3.318.079 сўмни ташкил қилади.
Т. Жуманазаров,
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими
бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси.
Мавзуга оид: