Аҳолини рўйхатга олиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорига мувофиқ 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш белгилаб ўтилган.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Қонун ишлаб чиқилди. Ушбу Қонунда аҳолини рўйхатга олиш тартиблари белгиланган бўлиб, жумладан;
- Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари - ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш; 
- ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш; 
- рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик; 
- рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. 
Ушбу тадбир орқали энг аввало мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари учун муҳим маълумотлар тайёрланади. Жумладан:
 - Аҳолини аниқ сони;
 - Ёшга доир маълумотларга асосан, 3-7 ёшгача бўлган болаларимизни боғчаларга жалб қилишимиз, улар учун етарли шароитга эга бўлган, ўзларига яқин ҳудудларга боғчалар қуриш учун аниқ маълумотлар шакллантиришга;
- Аҳоли бандлиги маълумотларига асосан эса фуқароларимизнинг иш билан таъминлаш учун корхоналар, кичик саноат зоналари ташкил этиш, уларга бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, миграция кўрсаткичларини пасайтирган ҳолда ўзимизда иш ўринлари яратишга;
- Аҳоли саломатлигини ҳамда таълим сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудларда шифохоналар ва олий ўқув юртлари, мактаблар қурилишига;
- Маҳаллаларнинг инфратузилма шароитларини яхшилаш, жойларда асфальтлаш, электрлаштириш, газ, сув ва канализация тармоқлари тортилиши ҳамда интернет тармоқларини яхшилашга;
- Хонадонларда яшаб келаётган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда уларнинг уй-жойларга бўлган талабларини қондириш мақсадида, мақсадли дастурлар ишлаб чиққан ҳолда уларга қулай нархларда уй-жой билан таъминлашга;
- Маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган ёшлар, хотин-қизлар, иш билан банд аҳоли, кексалар сони ҳамда ушбу маҳалланинг паспорт маълумотлари шакллантирилади.
Туман статистика бўлими.