Оқдарё деҳқон бозори реконструкция бўлмоқда


     Оқдарё туман Лойиш шахарчаси марказий деҳқон бозори ҳудуди 2,0 гектардан иборат бўлиб, бозорда 3 та савдо айвонлари қурилган ва унда 420 дона савдо расталари мавжуд.

Айни кунларда Оқдарё деҳқон бозорида аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида муайян ишлар бажарилмоқда. Жумладан, деҳқон бозор ҳудудидаги ноқонуний қурилишлар бузилиб, бозорининг қайта қурилиши ҳамда умумий майдони 1,0 гектар бўлган автотураргоҳни бунёд этиш борасида қурилиш, таъмирлаш ишлари жадал суратда олиб борилмоқда. 

    Тез кунда туманимиз аҳолиси ушбу қулайликдан фойдаланиш имконига эга бўлишади.


    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати