AЖДОДЛАР ХОТИРАСИ АВЛОДЛАР ЁДИДА МАНГУ ҚОЛАДИ

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш улуғ қадрият ҳисобланади. Бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ нуронийларга бўлган ҳурмат ва эътибор асосий диққат марказидадир. 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимиз тинчлиги ва унинг тараққиётига ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларимизнинг табаррук номлари, ўлмас хотираси яна бир бора ёдга олинди.
9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари туманимизда ҳам юксак байрамано кўтаринкилик билан кутиб олинди. Байрам муносабати билан "Инсон улуғ - Хотира муқаддас" шиори остида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
 Тумандаги барча ташкилот ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокидаги мазкур тадбирда мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Шунингдек, меҳнат фахрийлари, нуронийлар иштирокида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Тадбир сўнгида нуроний отахонлар, меҳнат фахрийлари, фахрий ҳарбийлар учун байрам дастурхони тузатилди.
Шу куни Навоий маҳалласидаги "Даҳбед" қабристонида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик олдида ҳам  9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган даҳбедликларни хотирлаш тадбири бўлиб ўтди. Мазкур маънавий-маърифий тадбирда туман ҳокими Шерзод Қудратов, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этишди. Қуръон тиловати билан ўтганлар хотираси ёд этилган тадбир сўнггида туман ҳокими бир гуруҳ нуронийлар ва ўқувчи ёшларга эсдалик совғаларини топширди.
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман ҳокими Ш.Қудратов ҳамда бир қатор мутасадди раҳбарлар Чорбоғ маҳалласида яшаган ва қаҳрамонларча ҳалок бўлган  Нодир Ражабов   хонадонига ташриф буюришиб, у кишининг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.
Шунингдек, туман ҳокими Шерзод Қудратов, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Аброр Валиев ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Алижон Усановлар "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Турон маҳалласи Сайдон қишлоғида истиқомат қилувчи 90 ёшни қаршилаётган Шарофат момо Мавлонова ҳолидан хабар олишиб, онахонга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ногиронлик аравачасини топширишди.
Байрам муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийлар ҳолидан хабар олиш мақсадида туман ҳокими Шерзод Қудратов, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Аброр Валиев ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Алижон Усановлар "Оқдарё" маҳалласи Қият қишлоғида яшовчи хасталикка чалинган, 67 яшар онахон Фароғат Эргашева ҳолидан хабар олишиб, онахонни ногиронлик аравачаси билан таъминлашди.
                                     Ўз мухбиримиз.