Ғалаба муборак, Оқдарёлик ғаллакорлар!


Жорий йилда 9610 гектар майдонда бошоқли дон экинларини парваришлаган оқдарёлик ғаллакорлар белгиланган шартнома режасини ошириб бажардиларДавлат қабул пуктларига 22 230 тонна сара дон топширилиб, режа 101 фойизга уддаланди. Эришилган бу ютуққа “Барака”, “Янгиобод”, “Оқдарё”, “Зарафшон” ва “Самарқанд” ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари муносиб ҳисса қўшдилар. Айниқса, “Ғалаба наслдор чорваси”, “Бек ғаллакор”, “Оқдарё гавҳари инвест”, “Оқсулот”, “Тепа Найманча машъали”, “Рамзжон ҳосили” сингари фермер хўжаликларида ҳар гектар ердан йиғиштириб олинган ҳосил салмоғи 70-72 сентнерни ташкил этди. Шуни эътиборга лойиқки, шартномадан ташқари етиштирилган ҳосилнинг барчаси фермерларнинг ўзида қолдирилмоқда. Ғалаба муборак, азиз ғаллакорлар!

Мавзуга оид: