Маҳалла ҳаёти


ФУҚАРОЛАР МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Янгиобод МФЙ ҳудудида жойлашган Найманча қишлоғида яшовчи фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири  Найманча ҳудудида жойлашган 21-умумий ўрта таълим мактаби атрофида яшаётган хонадонлар ўқувчи фарзандлари уйларидан мактабгача бўлган ички тупроқ ва лой йўлдан боришаётганлигини билдиришди.

Янгиободлик фуқароларни қийнаб келаётган ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги кўмаги ва қишлоқ аҳолисининг ҳашар йўли билан 21-мактабга борувчи 840 метргача бўлган ички йўлга шағал тош тўкиб берилди.


У.БОШМОНОВ,

                          6-Янгиобод сайлов округи депутати.