Ногирон ва кексаларга ғамхўрлик бош мақсадимиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида"ги 411-сон қарорига асосан туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди.       

2023 йил 15 декабрь ҳолатига жами 168 нафар якка ёлғизлар рўйхатга олинган. Жумладан, 2023 йил давомида туманда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар  қуйидаги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланди.

Ногиронлар аравачасига муҳтож шахслардан 109 нафари ногиронлар аравачаси, қўлтиқ таёққа муҳтож шахслардан 27 нафари қўлтиқ таёқ, эшитиш мосламасига муҳтож шахслардан 30 нафари эшитиш мосламаси билан таъминланди. Ҳасса таёққа муҳтож шахслардан 74 нафари ҳасса таёқ, кўзи ожизлар ҳассасига муҳтож шахслардан 6 нафари кўзи ожизлар ҳассаси билан таъминланди. Замонавий электрон юритмали ногиронлик аравачасига муҳтож шахслардан 17 нафарига замоновий электрон юритмали ногиронлик аравачаси берилди. Жами таъминланган РТВ маҳсулотлари суммаси (317400) млн. сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2015 йил 25 майда 2356-1 рақам билан рўйхатга ўтказилган "Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага асосан 2023 йилда белгиланган тартибда навбат асосида йўлланма билан 240 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар таъминланган. 

Фурсатдан фойдаланиб, барча тумандошларимизни ўлкамиз бўйлаб кенг нишонланаётган шодлик ва қувонч байрами Янги йил билан самимий муборакбод этаман. Янги йил байрами барча хонадонларга олам-олам шодлик, бахт ва омад олиб келсин!       

 Ш.САНАҚУЛОВ.