Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимизда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сонли Фармони, 2022 йил 7 март-даги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сонли Фармони, 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-146-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-145-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси", "Оқила аёллар ҳаракати", "Аёллар маслаҳат кенгаши", "Бувижонлар мактаби" ва "Ота-оналар университети" билан туманда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан:
Туманимизда бугунги кунда жами 169 101 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 83 463 нафари хотин-қизларни ташкил этади. 35 802 та хонадон, 41 925 та оила мавжуд. Жорий йилнинг 9 ойида 30 ёшдан ошган жами 1827 нафар ишсиз хотин-қизлар мавжуд бўлиб, уларни бандлигини таъминлаш борасида етарли ишлар ташкил этилиб, бугунги кунда 1774 нафари бандлиги таъминланди. Жумладан: 278 нафари доимий ишларга, 283 нафари Самарқанд тадбиркорлик маркази, Сабр ННТ ва Раҳмдиллик ННТда, касб-ҳунарга ўқитилди. 168 нафари асбоб-ускуна, 19 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ва 1026 нафари ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.
Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай IV-босқич "Аёллар дафтари"га 30 ва ундан катта ёшдаги жами 4911 нафар хотин-қизлар киритилди.
Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар тоифасига киритилган 1827 нафар хотин-қизлардан 1774 нафари;
- Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 330 нафар хотин-қизлардан 330 нафарига тумандаги учта тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди.
- Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 1264 нафар хотин-қизларнинг 1253 нафарига;
- Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тоифасига киритилган 1064 нафар хотин-қизларнинг барчасига;
Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 10 нафар хотин-қизларга ижтимоий уйлари учун ижара шартномалари қилиб берилди.
Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 416 нафар хотин-қизларнинг барчасига белгиланган тартибда амалий ёрдамлар берилди. "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган 4911 нафар хотин-қизларга тегишлиги бўйича психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди. "Аёллар дафтари" 6 тоифаси бўйича ижро 99% га бажарилди.
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, Оқила аёллар ҳаракати, Аёллар маслаҳат кенгаши билан ҳамкорликда қилинган ишлар натижасида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 106 та ажрим қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 тага камайган. Шундан, суд қарорига асосан 74 та ва ФҲДЁ бўлимлари орқали 32 та ажримлар қайд этилди.
Туманда 2023 йил 9 ойи давомида оилавий ажрим ёқасига келиб қолганлар 65 нафарни ташкил этиб, шундан 51 нафари яраштирилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан оилавий ажрим ёқасига келиб қолганлар 54 нафарни ташкил этган бўлиб, шундан 49 нафари яраштирилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида ТТБ билан биргаликда хотин-қизларга хос бўлган касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш мақсадида уларни онкологик скринингдан ўтказилиши таъминланди. 44 мингта фертил ёшидаги аёллар мавжуд бўлиб, туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил этилган "Аёллар маслаҳатхонаси"да чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Онко скрининг назорат хонасида шу пайтга қадар 15641 нафар хотин-қизлар скринингдан ўтказилган ва 7 нафарида хавфли ўсма, 24 нафарида хавфсиз ўсма аниқланган ва аниқланган касалликлар бўйича даволаш чоралари кўрилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликдаги ишлар давом этмоқда.
Хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича 110 нафари санаторияларда даволанишлари ташкил этилган. Ногиронлиги бор 74 нафар ногирон аёллар реабилитация воситалари билан таъминланган.
Туманда 2023 йилнинг 9 ойи давомида 32 нафар (2022 йилнинг 9 ойи давомида 22) хотин-қизлар жиноятчилиги содир этилган бўлиб, булар 1 та оғир тан жароҳати етказиш, 4 та ҳақорат, 12 таси иқтисодий жиноят, 15 нафар бошқа турдаги жиноятларни ташкил қилди.
Жорий йилда жами 131 нафар (2022 йилда 147 нафар) хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сонли қарорига асосан туманда 233 нафар хотин-қизлар мурожаат қилиб, талабгорларнинг аризалари ишчи гуруҳлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 153 нафар хотин-қизларга тасдиқланган низом талабларига мос келганлиги сабабли тавсиялар берилди. 80 нафар хотин-қизларнинг ҳужжатлари асослантирилган ҳолда рад қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 36 нафар хотин-қизлар мурожаат этишди, шундан ўрганиш натижаларига кўра 34 нафар хотин-қизларнинг ҳужжатлари Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 июлдаги "Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-329-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида;
Хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун тижорат банкларидан ҳамда хотин-қизларни оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 30 нафар аёлларга кредитлар ажратилган.
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар якка тартибдаги тадбиркорлик ёки ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 330 та хотин-қизларга Агро Банк, Халқ Банки ва Микрокредит банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилган.
Ҳунарманд аёлларга ишсиз аёлларни бириктиришга қаратилган ишлар давомида 35 нафар ҳунарманд аёлларга 515 нафар хотин-қизлар бириктирилди ва устоз-шогирд сифатида фаолиятлари давом этмоқда.
Касаначилик иш ўринлари ташкил этган 12 нафар тадбиркор аёлларни ўқитиш, муаммоларини бартараф этиш, қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча яратадиган иш ўринлари сони 94 нафар ва унга бириктириладиган аёллар сони 71 нафарни ташкил қилди.
Тадбиркор, оилавий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали яратиладиган иш ўринлари ва уларга маҳаллалардаги ишсиз аёллар бириктирилди. Тадбиркорлар сони 31 та ва бириктирилганлар сони 150 нафарга етди. Кооперация ташкил этган тадбиркор аёллар 2 нафар ва улар яратган иш ўринлари 26 нафар бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги "Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-376-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш бўйича Оқдарё тумани ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. Қарорнинг 3-иловаси 1345-бандидан 1379-бандигача Оқдарё туманидаги маҳаллаларда бўш турган бино, иншоотда 2023 йил декабрга қадар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказини ташкил қилиш топширилган. Бунда, сентябрь ойида 4 та, октябрь ойида 8 та, ноябрь ойида 14 та, декабрь ойида 9 та маҳаллада марказ очилиши белгиланган бўлиб, режа асосида тизимли ишлар амалга оширилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-376-сонли қарори ижросини таъминлашда Оқдарё туманида 2023 йил декабрь ойига қадар 35 та марказлар очилиши белгиланган бўлиб, 35 та маҳаллаларда марказлар ташкил этилди ва фаолиятини бошлади. Ушбу марказларда 35 нафар якка тартибдаги тадбиркор аёллар 102 нафар ишсиз хотин-қизларни банд-лиги таъминланди.
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлигини тиклаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар келгусида ҳам давом этади.
Юлдуз ЎРОҚОВА,
туман ҳокимининг
ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.

Хотин-қизларга эътибор кучайтирилмоқда
- 10 мар, 11:52

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39

ОҚДАРЁ ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА
- 30 сен, 11:30

Хотин-қизлар ҳаёти
- 14 дек, 12:24