Адлия бўлими аралашгач НОҚОНУНИЙ УНДИРИЛГАН МАБЛАҒ ҚАЙТАРИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар ва имтиёзлар яратиб берилмоқда. Ана шундай имконият ва имтиёзлар туфайли қатор йиллардан 
буён мен ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман. ТумандагиБозоржой маҳалласида "Шоҳжаҳон Нур 
Даврон" оилавий корхонаси раҳбари сифатида савдо-сотиқ билан шуғулланиб келаман.
Тўғрисини айтганда, тадбиркорлар фаолиятида ҳам турли мураккаб вазиятлар, муаммолар учраб туради.
Яқинда солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорлик фаолиятим бўйича муаммоли вазиятга дуч келдим.
Яъни, чек масаласида 10 миллион сўм миқдоридаги маблағ ноқонуний ундирилгани маълум бўлди. Мен 
бу ҳақда туман, вилоят солиқ ташкилотларига мурожаат қилганимда ҳақ-ҳуқуқим тиклаб берилмади. Бу ҳақда туман адлия бўлимига мурожаат қилдим. Бўлим раҳбари Даврон
Ашуров менга бу борада ўзининг тегишли маслаҳат ва йўл-йўриқларини бериб турди. Шунинг билан бир қаторда 2023 йилнинг июнь, август ва сентябрь ойлари 
мобайнида солиқ инспекцияси томонидан ноқонуний равишда ундириб олинган маблағимни қайтариб олиш 
бўйича қайта-қайта суд жараёнларида иштирок этди. Ўзининг қимматли вақтини биздан аямади.
Шуни қувонч билан айтишим керакки, 2023 йилнинг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган суднинг қарорига кўра солиқ инспекцияси томонидан ноқонуний 
ундирилган ўн миллион сўм менга қайтариб бериладиган бўлди. Бу албатта осонлик билан бўлгани йўқ. Уч ой
давомидаги кўпгина сарсончиликлар, туман, вилоят ва республикамизнинг тегишли ташкилотларига мурожаатлар 
ўзининг самарасини берди. Ҳақиқат тикланди.
Менга бу борада туман адлия бўлими раҳбари Даврон Ашуров яқиндан ёрдам берганлиги учун у кишига
ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Дилафрўз ТУРСУНОВА,
Даҳбед шаҳарчаси,
"Шоҳжаҳон Нур Давроноилавий корхонаси раҳбари.
Мавзуга оид: