"Оқдарё овози" газетасида босилгач...

Бир фикр мингга, минг фикр туманга...

        "Оқдарё овози" газетасининг кечаги 41-сонида "Тилга эътибор - Элга эътибор" ёхуд, Саводсиз ёзувларни ким назорат қилади? сарлавҳаси билан танқидий мақола эълон қилинди. Туман ҳокимлигининг давлат тилида иш юритиш бўйича мудасадди ходимлари томонидан  Лойиш шаҳарчасида саводсиз ёзилган реклама-афишалари эълонлар қаторидан, аҳоли эътиборидан олиб ташланмоқда. Имло хатолари билан ёзилган эълонлар, кўргазмалар халқимизнинг, айниқса, ёш ўқувчиларнинг саводхонлик билимига путур етказади. Барчамиз йўлимизда, рўпарамизда осиб қўйилган реклама ва эълонлардаги ёзувларга жиддий эътибор берайлик, фақат назоратчи эмас, хатоларни муассисларга  дўстона тушунтириб, амалда тузаттиришга ҳаракат қилайлик. Бир кишининг ташаббуси мингга, минг одамнинг эътибори туманимизга, савохонлигимизни оширишга замин бўлади. Тилга эътибор - ҳаммамизнинг ишимиз.
Мавзуга оид: